“Барселона”нинг янги трансфери – Йерри Мина ким ўзи?

Колумбиялик футболчи Youtube да яланг оёқда майдонга чиққани учун ҳафтанинг бош қаҳрамонларидан бирига айланди. Аммо унинг майдонда ҳам шундай эканлиги маъносини билдирмайди. Goal нашри “Барселона”нинг қишки трансфер бозоридаги сўнгги трансфери Йерри Мина ҳақида мулоҳаза юритди.

Хавьер Маскеранонинг “Камп Ноу”даги ўринбосари бўлиши кутилаётган футболчи Мина унинг антитезиси ҳисобланади.

Йерри Мина ярим ҳимоячидан ҳимоячига айланиб қолмаган бўлсада, каталонияликлар айнан унинг тимсолида яқин йилларда ҳимоя чизиғидаги муаммонинг ёпилишига умид қилмоқда.

Трансфер иккала клублар 2017-йилда дастлабки келишувга эришганидаёқ расмийлаштирилиши мумкин эди. Аммо бу амалга ошмай қолган эди. Якунда келишмовчиликлар бартараф этилди ва “Барселона” мухлислари уни Валверде қўли остида кўришадиган бўлди.

Агарда улар айнан Маске кабисини кутишаётган бўлса, улар қайта ўйлаб кўришлари керак. Камгап, ловуллайдиган ва Хоакин Сабинанинг мухлиси бўлган кичик генерал кўзга яққол ташланувчи, айниқса рақсга тушишни қотирадиган футболчи билан алмаштирилмоқда.

Масхарабозликка мойил бўлсада, Мина Жанубий Американинг энг иқтидорли ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. 23 ёшли ҳимоячи “Камп Ноу”га йирик резюме билан келди.

Колумбиялик футболчи “Санта Фе”га 2015-йилда Копа Судамериканага чиқишига ёрдам берди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай “Палмейрас”га кўчиб ўтди. У ўзининг дебют мавсумида ветеран вингер Зе Роберто ва сенсацион юлдуз бўлган Габриель Жезус билан бирга ўйнади.

1,96 см бўйга эгалиги туфайли Мина албатта ҳаводаги курашларда мутлоқ ҳоким. Марказий ҳимоячини бош билан енгиш жуда қийин масала. У ўртача ҳар ўнинчи ҳужумдаги иштирокини гол билан якунлайди. Бу “Барселона”га жуд қўл келиши аниқ.

Унинг узун оёқлари шунга қарамай трамплиндаги каби унчалик фойдали эмас. Мина яқин масофага пас узатишда, пасларни эгаллаб олишда қийинчиликка учрайди. Клубда ўйнаб кетиш учун бу борада у ўз устида тинмай ишлаши талаб этилади. У Бразилиядаги ўйин услубидан Испанияда ўйналадиган ўйин тарзига тезкорлик билан мослашиши шарт.

Ушбу трансфер шуни кўрсатадики бу ёш футболчига барча нарсани англатади. “Ҳамма нарса тезда содир бўлди, аммо мен барчаси юз берганидан жудаям бахтлиман” – деган эди у ўтган июль ойида.

Мен рохатланмоқдаман ва жудаям асабийлашаяпман. Чунки улар айтганидек, “Барса” клубдан ҳам ортиқроқ. Ҳар куни ўрнимдан тураман ва ўйлайман “мен барчасини тўғри қилишим керак.” Боиси “Барселона” менга қизиқмоқда.

Энди ўшандан бошлаб олти ой ўтгач унинг фаолияти бутунлай ўзгарди. Мина Жерар Пике ва Самюэль Умтитиларнинг ортида доимо ёрдамга шай бўлиб туриши керак.

Агарда барчаси кўнгилдагидек кетса, терма жамоаси билан Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатида иштирок этиши мумкин. Бу катта чақириқ. Аммо бир нарса аниқ. Минада иқтидор бор ва ўзига бўлган ишонч бор.

Сардор Абдуғаниев тайёрлади

«Барселона», Йерри Мина

15.01.2018, 08:37:30 1765 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш