Арьен Роббенни рақиблари қандай хотирлайди?

Профессионал футболдаги фаолиятини бошлаганига 17 йил тўлган Арьен Роббен ҳамон дриблинглар қилишдан чарчамаяпти. France Football нашрига унинг баъзи замондошлари ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Энди барча, хусусан ҳимоячилар ҳам танишади. Аммо бу муаммо эмас. Балки янги чақириқдир. Уларни ҳайратда қолдириш навбати менда...” Бу сўзлар 2006-йил июнида ўша вақтда “Челси” вакили бўлган 22 ёшли Арьен Роббенга тегишли. Қарийб 12 йил ўтгач, айтиш мумкинки, голландиялик футболчи ҳамон байроқни баланд кўтариб турибди. “Ҳар сафар менга ким энг кўп муаммо туғдирганини сўрашса, Арьен Роббен деб жавоб қайтараман – дейди “Порту”, “Лион” ва “Валенсия”ларнинг собиқ вакили Али Сиссоко – мен учун у Лионель Месси ёки Криштиану Роналду даражасидаги футболчи. Тезлик ва ҳаракатчан бўлган ажойиб футболчи ҳисобланади. У тўпни қабул қилганида ҳамма ундан ҳисобни ўзгартиришини кутади, ҳимоячи эса уни бошқаришга ожиздир.”

Аммо 235 гол, 182 голли узатмалар ва 30 совринга қарамай, у Гронингендан тортиб Мюнхенгача, бу оралиқда “ПСВ”, “Челси” ва “Реал Мадрид”да ҳаракат қилган вингер “Олтин тўп”га икки марта номзод бўлган. “Ўз амплуасида, Мессидан кейин ўз замондошлари ичида энг зўри” – дейди “Вольфсбург”нинг собиқ вакили Марсель Шафер. “У кўрсатаётган ишини 2-3 йил давомида эмас, аксинча 10-12 йилдан бери бажариб келмоқда.” Худбин санъаткор, симульянт, тез-тез жароҳатлар гирдобида қоладиган Роббен фаолияти давомида юксак ҳурматга лойиқ футболчилардан ҳисобаланади.

У жуда тезкор ...

Баҳс бойлаш мумкинки, ўз йўналишини тезда ўзгартириб дарвоза томон зарба йўллайдиган “ўзгача Роббен” туфайли хотирада сақланиб қолади. 17 йиллик фаолиятидан бери унинг бу ҳаракати ташриф қоғозига айланган. “Барча унинг бу ҳаракатини билади, аммо уни тўхтатиш учун ҳеч нарса қила олмайди чунки у жаҳон савиясидаги футболчи. У жуда тезкор” – дея таърифлайди Бундеслигада унга қарши ўн марта ўйнаган Шафер. У 2014-йилги Мундиалда тўп билан югуриш бўйича рекордни янгилаган эди. У ўшанда соатига 37 км. югурган эди.

Сиз уни кузатсангиз, нега ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўёлмаяпти деб сўрашингиз аниқ” – дейди Рафаель Ван Дер Варт ўз ҳамюрти ҳақида – Аммо у жудаям тезкор, шу сабаб сиз доимо кечикасиз.” Бу ҳолат йиллар ўтсада ўзгаргани йўқ.

Голландиялик футболчининг юқори техникаси ва тезлигидан ҳам кўра унинг рухияти “ўзгача” ҳисобланади. Шафер: “У бирга бир вазиятда ўнта дуэлни ютқазиши мумкин. Аммо кейинги сафар у буни яна такрорлайверади. Шу сабаб унга қарши ҳимояланиш жуда қийин. Кўпчилик футболчилар бир неча дуэлдан кейин иши юришмаса қолган вақтда оддий ҳаракатларни бажаради. Роббен эмас. У қатъиятлик билан 90 дақиқа ўз омадини синаб кўради. Унинг катта устунлиги ҳам шунда. У ҳар доим ўз кучига ишонади. Бу унинг катта рухиятга эга эканлигидан далолат беради.

Сардор Абдуғаниев тайёрлади

«Бавария», Роббен

14.01.2018, 07:56:11 1585 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш