“МЮ”нинг суперюлдузи ўз тарбияланувчисими?

“Қизил иблислар” тарбияланувчиси “Олд Траффорд”да доимо ўз ўрнига эга бўлмаган, бироқ у сўнгги вақтлардаги спорт формаси билан энг яхши эканлигини исботламоқда. Goal нашри “Манчестер Юнайтед” вакили Жесси Лингарда ҳақида фикр юритди.

Кўп жамоаларда “Уэмбли”да кечган Англия Кубоги ҳал қилувчи баҳсида уч муҳим голни урса, ўша футболчи албатта клуб афсонасига айланади. Бироқ Жессе Лингард клубдаги ўрнини топиш учун узоқ вақт курашди. Шунга қарамай, у “Манчестер Юнайтед” мухлисларининг асосий таркибнинг энг севимли вакилига айланиб улгурди.

Лингард кўп жиҳатдан клубда муваффақиятларга эришмоқда. Клуб мухлислари унга асосий жамоада имкон берилишини жуда жуда исташганди. Ҳужумчи эса 7 ёшли болакайдан Англия термасининг вакилигача бўлган машаққатли йўлни босиб ўтди.

У 2015-16-йилши мавсумда дебют қилганидан бери узоқ вақтини курашиш билан ўтказди. У яқиндан буён юқори спорт формасини кўрсатиб 10 ўйинда 8 гол урганигача кўплаб карикатураларнинг бош қаҳрамонига айланган вақтлари ҳам бўлган эди.

Жамоада Мхитаряннинг омадсиз иштироки, Поль Погба ва Неманья Матичларнинг Андер Эррера билан бирга кучсиз ўйин кўрсатаётган бир вақтда Лингард Моуриньонинг асосий қуролига айланиб олди.

Мен ўйлайманки, у ўйнаётган позициясида ўзини қулай ҳис қилмоқда” – дейди Моуриньон “Дерби Каунти”га қарши кечган ўйиндан кейин.

У жамоа билан бирга ривожланиб бормоқда. Жамоа бир неча жабҳаларда ривожланмоқда ва у ўзини сувдаги балиқдек ҳис қилмоқда. У учун барчаси кўнгилдагидек кетадиган пайт келди.

Моуриньонинг футболчига бўлган ишончи ажойиб мукофот ҳисобланиши керак. Лингард нафақат ўз голлари билан жамоага ёрдам бермоқда. Балки клуб сўнгги йилларда азият чеккан ўнлик вазифасини ҳам аъло даражада уддаламоқда. Погба спорт формасида бўлиб турганида, анлиялик ҳужумчи жамоанинг асосий қуролига айланмоқда. Айниқса унинг “Суонси” ва “Арсенал”га қарши ўйинларда намойиш этган маҳорати таҳсинга сазовор. Беҳудага у сўнгги беш сафар учрашувларининг барчасида гол ураётгани йўқ.

Ҳозирда унинг нечоғлик асосий таркибда қолиши мумкин деган савол барчани ўйлантирмоқда. Бироқ айнан у жамоанинг ҳозирги пайтдаги энг ёрқин юлдузи бўлиб турибди. Моуриньо албатта қишки трансфер бозорида Лингарднинг позициясига янги номзодлар ўйлаб қўйган бўлиши мумкин. Аммо 25 ёшли футболчи сўнгги ойларда ўз даражасини бир поғона кўтариб олган ва январда унинг амплуасига яна бир рақобатчини олиб келиш шарт эмас.

Лингарднинг алдамчи ўнлик вазифасига ўтиши билан “Манчестер Юнайтед”нинг асосий муаммосини ҳал қилди дейиш нотўғри, лекин у бир ёки икки мавсумда бу позициясини бемалол тўлдира олади.

“Манчестер Юнайтед”да доимо қаттиқ меҳнат қиладиганлар учун жой топилади. Лингард ҳам ўз иқтидорини барчага намойиш қилиш учун ҳаммадан кўра кўпроқ тер тўкди.

Сардор Абдуғаниев тайёрлади

«Манчестер Юнайтед», Лингард

13.01.2018, 08:02:45 2744 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш