Коутиньо эффекти ёҳуд у “Барселона”дагиларнинг маошига ҳам тасир қилмоқда

Филиппе Коутиньонинг “Барса”га келишида ўзининг нафақат ижобий томонлари, аксинча салбий томонлари ҳам аста-секин юзага чиқмоқда. Каталонияликларнинг футболчиларга тўлайдиган маоши кескин тарзда ошиб кетди. Goal нашри бразилиялик футболчининг “Камп Ноу”дагиларнинг топадиган даромадларига қандай таъсир қилганлигини муҳокама қилди.

“Барселона” албатта Филиппе Коутиньонинг жамоага келиб қўшилиши билан анча кучайди. Каталонияликлар кўп қиррали футболчи эвазига тактик турфа хилликка эга бўлди. Эрнесто Валверде таъбири билан айтганда “гол билан жуда яхши муносабатда бўладиган” футболчига эга бўлди.

Бироқ унинг нархи нафақат трансфер жиҳтаидан энг қиммат бўлди, ойлик маошлари даражасида ҳам клуб пирамидасига сезиларли таъсир қилди. Филиппе Коутиньонинг келиши Сандро Росселлнинг кетган кунидан бошлаб клубни бошқариб келаётган Жозеп Мария Бартомеу жамоасининг асосий муаммоларидан бири бўлган масалани янада қийинлаштириб юборди. Бразилиялик футболчининг маоши йилига 20-25 миллион евро орасида бўлади. Бу эса клуб бюджетининг футболчилар маошига сарфланадиган пулларни 87 % гача ошириб юборди. Клуб томонидан энг оптимал кўрсаткич 55-70 % эди. Шунингдек, ФИФАнинг фейр-плей қоидасига кўра ҳам шундай оралиқда бўлиши керак эди.

Ушбу графикани рақамларда ифодалайдиган бўлсак, “Барселона” ўз футболчилари учун энди 156 миллион евро эмас, 181 миллион евро тўлайди. Коутиньонинг келиши ўтган мавсумдаги маошлар статистикасини сезиларли ошириб юборди.

Клубнинг ижрочи директори Оскар Грау ўтган октябрь ойида мухлислар Ассамблеясида сўзлаган нутқида “биз рақобатбардош бўлишни хоҳлаймиз” деган эди. Коутиньонинг трансфери буни амалда исботлади. Аммо муаммо шундаки, Sport Intelligence тадқиқотларига кўра, “Барселона” айни вақтда футболчиларга маош тўловчи спорт ташкилотлари орасида тўртинчи ўринда бормоқда. Клуб ҳар бир футболчига мавсумда ўртача 8 миллион евро тўлайди.

“Барса” НБА грандлари – “Оклахома”, “Кливленд” ва “Голден Стейт”лардан кейин, футбол клублари ичида эса ҳатто “Пари Сен-Жермен”дан ҳам олдинда келган. “Кўк-анорранглилар” албатта тўқнаш келган хавфни тушуниб турибди ва Коутиньоинг таъсирини камайтириш мақсадида Хавьер Маскерано ва Арда Турондан қутулиб ўзининг режасини амалга оширмоқчи. Аргентиналик футболчи аллақачон ўз жамадонини йиғиштириб, Хитойга отланган. Турк футболчиси ҳам яқин орада клубдан кетиши ҳақида хабарлар бор. Алейш Видаль, Жерар Деулофеу ва ҳатто Андре Гомеш ҳам молиявий мувозанатни тиклаш учун “қурбон қилиниши” мумкин.

Сардор Абдуғаниев тайёрлади

«Барселона», Коутиньо

12.01.2018, 08:26:03 3238 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш