Қандай қилиб Неймарнинг трансфери “Барселона”га 307 миллион еврога тушди?

Бразилиялик афсунгар “Камп Ноу”дан кетиб дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди. Бироқ унинг кетиши каталонияликларга қанчага тушди? Goal нашри бу ҳақида мулоҳаза юритди.

“Пари Сен-Жермен”га ўтганидан беш ой ўтиб, Неймар ҳамон “Барселона”да муҳим аҳамиятга эга бўлиб турибди. У ортиқ каталонияликлар учун гол урмайди, аммо унинг ақл бовар қилмас 222 миллион евролик трансфери “кўк-анорранглилар”га ўз тарихларида биринчи бор 300 миллион еврога тушди.

Содда қилиб айтганда, Неймар сотилмаганда муқобил ўринбосарлар – “Боруссия Дортмунд” вакили Усмон Демьеле ва “Ливерпуль” етакчиси Филипе Коутиньоларнинг “Камп Ноу”га келиши имконсиз эди.

“Барса” сўнгги йилларда трансфер бозорларида сезиларли маблағларни сарфлади. Каталонияликлар Дембеле (105 миллион евро), Коутиньо (120 миллион евро), Паулиньо (40 миллион евро), Нельсон Семеду (30 миллион евро) ва Жерар Деулофеу (12 миллион евро) учун умумий миқдорда 307 миллион евро маблағ сарфлади.

Шунингдек, 30 июнгача “Сантос”дан Марлоннинг трансфери масаласини 5 миллион еврога ҳал қилиб қўйган эди. Бу эса “Барса”нинг ёзги трансфер бюджетига киритилмаган эди.

Шунга қарамай, клуб Коутиньо ва Дембеленинг шартномаларига қўшимча бонуслар тарзида ҳар бири учун яна 40 миллион евродан сарфлаши мумкин. Бу эса уларнинг якуний нархлари 160 миллион ва 145 миллион еврога қадар кўтарилишига олиб келади. Камига “Бенфика” ҳам ўнг қанот ҳимоячиси Семедунинг трансферидан қўшимча 5 миллион евро ишлаб олиши мумкин.

Бундай йирик рақамлар бўлсада, барчаси клуб учун молиявий қийинчиликлар унчалик сезилмади. Сабаби каталонияликлар ёзда парижликлардан Неймар учун 222 миллион еврони санаб олган эди.

Ушбу фойдага клуб 198 миллион евро қўшиб янги трансферлар учун сарфлади. Шундан 24 миллион евроси эса бошқа тўловлар учун ишлатилди.

Буларни ҳисобга олиб айтадиган бўлсак, “кўк-анорранглилар” сўнгги икки трансфер ойнасида ўз ёнидан 114 миллион евро қўшишга мажбур бўлди. Бу эса ўтган ёзги трансфер ойнаси бошида янги трансферлар учун ажратган маблағига мос тушади.

Айтиш жоизки, айнан Неймарнинг трансфери каталонияликларга Дембеле ва Коутиньоларни олиб келишга имкон берди. Бразилиялик футболчи эса ҳатто ўзининг маошини бир қисмини трансфер тезроқ амалга ошиши учун сарфлади.

“Ливерпуль” ҳам Ла Лига етакчиларида етарли маблағ борлиги туфайли ўз ҳамёнини анча тўлдириб олди.

Энди “Барселона” келажагини қайтадан режалаштиришига тўғри келади. Боиси Неймарнинг трансферидан тушган пулларнинг бари сарфлаб бўлинди ва келаси йилда “қизиллар” ва дортмундликларга қўшимча бонуслар тўлаши эҳтимолини ҳисобга олишга мажбур.

Ла Лигада 9 очколик фарқ билан энг яқин таъқибчисидан илгарилаб кетган “Барселона” ўзининг тарихий инвестициясидан максимал фойда олишга интилади.

Сардор Абдуғаниев тайёрлади

«Барселона», Коутиньо

11.01.2018, 08:05:24 3383 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш