Торрес, Суарес ва энди Коутиньо ёҳуд “Ливерпуль”нинг йўқотилган юлдузлари

Бразилиялик футболчи катта пуллар эвазига “Барселона”га ўтди. Бироқ у “Энфильд”ни тарк этган топ футболчилардан ягонаси эмас. Ундан олдин ҳам “қизиллар”нинг энг яхши футболчилари гранд жамоалар сафини тўлдиришган. Goal нашри клубнинг шундай футболчилари ҳақида муҳокама қилди.

Стив Макманаман

Клубнинг ёшлар академиясидан чиққан Стив Макманаман “Ливерпуль” мухлисларининг суюклиси эди. Бу унинг 1999-йилда эркин агент сифатида “Реал Мадрид”га ўтгунига қадар давом этди. Вингернинг бу қарори ўзини оқлади. У “Сантьяго Бернабеу”даги фаолияти давомида еттита совринни ютиб олди. Қўшимчасига икки марта Чемпионлар Лигаси бош совринига эга чиқди.

Майкл Оуэн

“Ливерпуль”даги дастлабки фаолиятида муаммолар чиққанига қарамай, клуб маҳсулоти бўлган ва 1998-йилги Мундиал кашфиёти бўлган Оуэн 2004-йилда 8 миллион евро эвазига “Реал”га қўшилди. Аммо бу трансфер ўзини оқламади. Англиялик ҳужумчи кўп вақтини захира ўриндиғида ўтказди. Бу вақтда эса “Ливерпуль” Чемпионлар Лигаси бош совринини ютиб олган эди.

Хаби Алонсо

Клуб мухлислари 2005-йилги Чемпионлар Лигаси қаҳрамони Рафа Бенитес томонидан 2008-йилда Гарэт Бэрри билан алмаштирилишга уринганида даҳшатга тушишганди. Натижада келаси мавсумда футболчи “Реал Мадрид”га ўтиб кетди. Спорт нуқтайи назаридан у тўғри қарор қабул қилган бўлди. У “қаймоқранглилар” билан Ла Лига ва Чемпионлар Лигасини ютиб олди.

Хавьер Маскерано

Маскерано клуб мухлислари орасида ўзининг қатъиятлилиги ва масъулиятни ўз бўйнига олиши туфайли машҳур фигурага айланди. Унинг клуб билан муносабатлари 2010-йилгача давом этди. У ўшанда “Барселона”га ўтиш учун клуб сафида Чемпионлар Лигасида ўйнашдан бош тортган эди. Маскерано ўз истагига эриша олди ҳам. Кейинчалик у клубдан бу тарзда хайрлашганидан афсусланганини ҳам билдириб ўтди. Аммо у каталонияликлар билан 17 совринга эга чиқди.

Фернандо Торрес

“Ливерпуль” мухлислари Фернандо Торрес “Челси” сафига ўтганида жуда хафа бўлишганди. Бироқ “қизиллар” у учун Премьер Лиганинг рекорд даражадаги пуллар – 50 миллион фунтни санаб олишганди. Испаниялик “болакай” 2012-йилда лондонликлар билан Чемпионлар Лигасини ютиб олди.

Луис Суарес

Уругвайлик футболчи Каталонияга 2013-йилда ҳам кўчиб ўтиши мумкин эди. Аммо у 12 ўтибгина “Камп Ноу”га бориб қўшилди. Бунга 2014-йилги Мундиалдаги рақибни тишлаб олиши ёрдам берди. “Ливерпуль” ҳужумчи учун 65 миллион фунтни санаб олди, бироқ “Барселона” Суарес билан 9 совринга эга чиқди. Унинг дебютидаёқ клуб уч соврин билан мавсумни якунлашга муваффақ бўлди.

Рахим Стерлинг

Стерлинг клубнинг асосий жамоасига чақмоқдек кириб келди ва унда асосий футболчи вазифасини бажаришга даъвогарлик қила бошлади. Бироқ унинг 2015-йилда ББС га берган интервьюси клуб мухлислари ва собиқ футболчиларининг ғазабига дучор бўлди. “Манчестер Сити” эса 49 миллион фунт эвазига унга эга чиқди. Пеп Гвардиола қўли остида эса у ўз даражасини бир поғонага кўтариб олди.

Филипе Коутиньо

Клуб Филипе Коутиньони ўтган ёзда сотишни истамаган эди, аммо энди уни каталонияликларга йирик пуллар эвазига сотиб юборди. 160 миллион евро билан Британиянинг энг қиммат рекордига айланди. Шу тариқа Коутиньо “Ливерпуль”нинг навбатдаги йўқотилган юлдузига айланди.

Сардор Абдуғаниев тайёрлади

Коутиньо, Ливерпуль, Луис Суарес, Майкл Оуэн, Хаби Алонсо

08.01.2018, 08:12:25 1748 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш