Моуриньонинг беҳуда баҳси ёҳуд камроқ гапир, кўпроқ ишла!

Жозе Моуриньо Поль Скоулзнинг Поль Погба ҳақидаги танқидий фикрларини рад қилиш билан вақтини ўтказмоқда. Goal нашри ушбу ҳолат ҳақида мушоҳада юритди.

Агарда, ўтказиб юборган бўлсангиз, “Манчестер Юнайтед” 2018-йилни ғалаба билан бошлади. “Қизил иблислар” “Гудисон Парк”да “Эвертон”ни 2-0 ҳисобида қийинчилик билан бўлсада таслим қилди. Бироқ ўйиндан кейин нашрлар “манкунианлар” устози Моуриньонинг клуб афсоналаридан бири Поль Скоулзга йўллаган танқидлари ҳақида ёза бошлади.

Скоулз бундан аввал клубнинг энг қиммат трансфери соҳибининг “Саутгемптон”га қарши 0-0 ҳисобида якунига етган ўйинда кўрсатган ўйинини танқид остига олган эди.

У Погба ўта чуқурроқ ҳаракат қилаётгани ва кўпроқ вақтини ярим ҳимояда ўтказаётганини таъкидлаган эди: “у эҳтимол ҳар бир ўйинда энг яхши тарафларини кўрсата олиши мумкин аммо айни вақтда у энг ёмонини ўтказмоқда.

У “Ювентус”дагидек атрофига қарамаяпти. У кейин қараяпти. Тўғри иш қиляптими? У ўзининг ярмига эга, бу унинг ҳозирги вазифаси билан боғлиқми? Мен шундай деб ўйлайман. У сизга ўйинларни ютиб бера оладиган футболчи, шу сабабли унга 90 миллион фунт тўланган” – дейди Скоулз.

Скоулз эҳтимол ҳаёлидаги ҳар бир фикрларини мушоҳада қилиб айтмаётгандир, лекин унинг ҳар бир фикри тўғри. Аммо Скоулзнинг Погба ҳақидаги танқидий фикрларини йўқ қилишга ҳаракат қилаётган Моуриньо душанба кунги ғалабадан кейин клуб афсонаси томон “илиқ гаплари”ни йўллади.

Поль Скоулзнинг асосий иши бу танқид қилиш деб ўйлайман. У шархлаяпти деган фикрда эмасман, у танқид қилмоқда, бу бошқа нарса. Погба ҳар вақт ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилади. Баъзан у жуда яхши ўйнайди, баъзан яхши. Польнинг Скоулздан қимматлиги унинг хатоси эмас. Футбол ўзи шунақа” – дея ўзига хос тарзда жавоб қайтарган Моуриньо.

Скоулз клуб тарихидаги феноменал ўйинчи бўлиб қолади, мен ҳам унга клубга борини берган феноменал футболчи сифатида қарайман. Агарда Поль бир кун келиб мураббийлик қилишни истаса, у мен каби 25 % муваффақиятга эришади, чунки 25 дан 25 % олиш жуда яхши.

Моуриньо “Манчестер Юнайтед” билан 10 йил омадли бўлсада, “Олд Траффорд” қаҳрамонлари – Скоулз, Гиггз ва Невиллар каби бўлолмайди, буни португалиялик мураббийнинг ўзи ҳам тушуниб турибди. Энг маъқули Моуриньо Погбани қўллаб-қувватлаши керак. Скоулзнинг ўз фикри учун у билан тортишиб ўтирмасдан ўйинга ўз эътиборини қаратиши зарур.

Моуриньо Скоулз билан курашаётган дастлабки мураббий ҳам эмас. Ундан олдин Луи Ван Гал ҳам клуб афсонаси билан “беллашиб” кўрган эди. Гари Невилл ҳам ушбу воқеаларни ажойиб тарзда тилга олди.

Бир нарсани жудаям кўп гувоҳи бўламиз, мураббийлар ва футболчилар ўз масъулиятидан ташқаридаги нарсаларга жавоб бермоқда ва бу менга жуда кулгули. Ҳамма шу кунларда ҳиссиётларга жуда берилиб кетмоқда.

Сардор Абдуғаниев тайёрлади

«Манчестер Юнайтед», Жозе Моуриньо, Погба, Скоулз

07.01.2018, 09:04:03 1224 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш