Агуэро Испанияга қайтишни истамаяпти

Ёзги трансфер вақтида “Манчестер Сити”дан кетиши ҳақидаги гап-сўзларга чиққанига қарамай, Серхио Агуэро клубда қолган эди. Бугунги Манчестер дербиси олдидан аргентиналик футболчи ўз келажаги борасидаги миш-мишларга ойдинлик киритди:

Ўзимни бу ерда жуда яхши ҳис қилаяпман. Мен клубнинг рейтинги ва ўзимнинг ўрнимдан бахтлиман. Испания? У ерда ўйнаш учун кўпроқ тактика керак. Бу ерда эса кўпроқ жисмоний куч талаб этилади ва бу менга мос тушади. Шахсан, Премьер Лигани афзал кўраман, бу дунёнинг энг кучли чемпионати” – деган “Атлетико”нинг собиқ вакили.

Манба: www.football.fr

«Манчестер Сити», Агуэро

10.12.2017, 14:56:56 606 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш