“Реал” Де Хеа ёки Куртуа ўрнига бошқа дарвозабон топиб қўйди

Келаси йил ёзида “Реал Мадрид” топ савиядаги дарвозабон олиб келишга қатъий аҳд қилган. Бунинг учун улар Давид Де Хеа ёки Тибо Куртуалардан бирини олиб келишни мўлжаллаб юрган эди.

Бироқ “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” ўз посбонларини қўйиб юборишни истамаяпти. “Қаймоқранглилар” шу сабаб “Тоттенхем”дан Уго Льорисни олиб келмоқчи. Ўтган йили шартномасини 2022-йилгача узайтирган 30 ёшли франциялик посбон ҳафтасига 120 минг евро ишлаб топади. “Реал” ўз навбатида унинг маошини икки баравар оширишни мўлжалламоқда.

Манба: www.football.fr

"Реал Мадрид”, Де Хеа, Льорис

10.12.2017, 14:42:22 461 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш