“Милан”нинг даъвоси рад қилинди ва энди катта жазо берилиши мумкин

«Милан»нинг сўнгги пайтда ишлари нафақат А Серияда, шунингдек клуб миқёсида ҳам кўнгилдагидек эмас. УЕФА ҳитойлик акционер илгари сурган молиявий далилларни асоссиз деб топди ва энди клуб жазога тортилиши муқаррар бўлиб турибди.

Ёзда 200 миллион евродан кўп маблағ сарфлаган жамоанинг бюджетида муаммолар юзага чиқа бошлаган. УЕФАнинг фейр-плей қоидаларига кўра бир мавсумда клуб 30 миллион евродан ортиқ зарар кўрмаслиги керак. Клуб эса йўқотилган зарарни қоплаш бўйича бир неча йилга мўлжалланган лойихасини УЕФАга тақдим қилган.

Marca га кўра, Европа футболи юқори инстанциясини бундай далиллар ишонтира олмаган. Клуб энди келаси мавсумда Европадаги мусобақаларни ўтказиб юбориш таҳдиди остида қолиб кетган.

Манба: www.football.fr

Милан, УЕФА

09.12.2017, 16:51:26 513 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш