Перес Бэйлнинг трансфер нархини маълум қилди

Жароҳатлар гирдобида қолиб кетган уэльслик футболчининг клубдан кетиши ҳақидаги гап-сўзлар тўхтамаяпти. El Confidencial га кўра, “Реал Мадрид” етакчиси учун 100 миллион евро сўрамоқда. Бироқ Флорентино Перес 90 миллион евролик таклифни ҳам қабул қилиши мумкин.

Футболчига қизиқиш билдираётган “Манчестер Юнайтед” эса 75 миллион евродан кўп тўламоқчи эмас. Собиқ жамоаси “Тоттенхем”нинг ушбу курашда имконияти йўқ. “Тақачилар”нинг рекорд трансфери қиймати 45 миллион еврони ташкил қилади. Улар бундай маблағни тўлай олмаслиги аниқ.

Манба: www.le10sport.com

"Реал Мадрид”, Бэйл, Перес

09.12.2017, 16:34:16 851 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш