Рибери судга чақирилди

“Бавария” юлдузи Франк Рибери келаётган сешанба куни Германия судига чақирилган. Унинг собиқ агенти Бруно Хайдершейд 3,5 миллион евро талаб қилмоқда.

Футболчи ўтган март ойида собиқ вакилига бу маблағни тўлаши керак эди. Бироқ суд олдида кўриниш бермаган ва иш қайтадан очилган. Хайдершейд футболчи билан 2006-йилда оғзаки кейин ёзма келишувга эишган. Футболчи агар уни “Галатасарой”дан “Марсель”га ўтишга ёрдам берадиган бўлса, мукофот сифатида трансферининг 10 % ни ваъда қилган.

Франциялик футболчи кейинчалик бундай келишув бўлмаганини эътироф этган ва иш судгача бориб етган.

Манба: www.maxifoot.fr

«Бавария», Рибери, Франция

09.12.2017, 10:45:47 406 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш