Жаҳон Чемпионатида порлаши кутилаётган ёш иқтидор эгалари

Goal нашри Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатида порлаши кутилаётган ёш истеъдод эгаларини тузиб чиқди. Албатта, Криштиану Роналду, Лионель Мессилар Мундиалнинг безагига айланишади. Бироқ, ўсиб келаётган ёш авлод вакиллари орасида ҳам турнир кашфиёти бўла олиши мумкин бўлган бир талай иқтидор эгалари бор.

Луан (Бразилия)

Луан профессионал футболга кеч кириб келганлардан бири ҳисобланади. Унинг профессионал дебюти 21 ёшида бўлган. 2016-йилги Олимпиада ўйинларида Жезус билан Бразилия қаҳрамонларидан бирига айланган. У ҳозирда Бразилиядаги энг яхши ўйинчи сифатида кўрилмоқда.

Генри Оньекуру (Нигерия)

20 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум кашфиёти бўлган эди. “Андерлехт”да ижарада ўйнаётган футболчи жамоасида Виктор Мозес “Челси”да қандай муҳим аҳамият касб этса, шундай таъсирга эга. У Нигерия терма жамоасида шу йилнинг июнида дебют қилган бўлсада, Россияда бўлиб ўтадиган Мундиалда термасининг кашфиёти бўлиши кутилмоқда.

Родриго Бентанкур (Уругвай)

“Ювентус” Карлос Тевесни 2015-йилда “Бока Хуниорс”га сотганида ярим ҳимоячи Родриго Бентанкур келишувнинг бир қисми бўлган эди. Массимилиано Аллегри жамоаси мавсум якунида 20 ёшли футболчи учун 9,5 миллион евро тўлаб сотиб олган эди. Бентанкур ярим ҳимоянинг исталган нуқтасида ҳаракат қила олади.

Александр Головин (Россия)

Россиянинг 2013-йилги ўсмирлар ўртасидаги Европа Чемпионатида қатнашган таркибидан фақатгина Головин катталар билан ҳам ўйнашга эришган ягона футболчи. 19 ёшга тўлганидан кейин Россия термасида ўз дебютини ўтказган футболчи ҳозирда 15 марта миллий либосда майдонга тушишга улгурди. Ярим ҳимоячи “ЦСКА”нинг ажралмас бир бўлагига айланиб олган.

Юлиан Брандт (Германия)

Ёахим Лёв Конфедерациялар Кубогига ўз ветеранларини олмасликка қарор қилган эди. Уларнинг ўрнига Германия термасида бир қатор ёш “юлдузча”лар порлади. Тимо Вернер, Юлиан Дракслер ва Леон Горецкалар барчанинг эътиборини тортди. Албатта совринни ютиб олишда Брандтнинг ҳам ўрни бўлди. “Байер”да унинг ижросидаги ўйинлар Жаҳон Чемпионатида иштирок этиш йўлланмасини нақд қилди деб айтишимиз мумкин.

Жованни Ло Чельсо (Аргентина)

Неймар ва Мбаппеларнинг келиши “ПСЖ”да кўп нарсаларни ўзгартириб юборди. Ўтган йили 1 Лига клуби “Росарио Сентраль”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси учун 9 миллион евро сарфлади ва уни ўз клубига ижарага берди. У “ПСЖ” учун дебютини шу йилнинг апрелида ўтказди. Ушбу мавсумда қимматбаҳо футболчилар орасида аргентиналик иқтидор эгаси ўзига ўйин амалиёти топишга эришмоқда.

Сардар Азмун (Эрон)

22 ёшда бўлишига қарамай, Сардар Азмун Эроннинг энг яхши бешинчи тўпурари бўлиб олган. У миллий терма жамоада 30 ўйинда 22 гол урган. У 17 ёшдан 21 ёшгача бўлган ўсмирлар термасининг ҳар бир босқичини босиб ўтган ва 29 ўйинда 30 гол урган. У Россиянинг “Рубин” ва “Ростов” клубларида етарлича тажриба тўплади ва энди Эронни олға етаклаб боради.

Манба: www.penalti.uz

Жаҳон чемпионати-2018, Ло Чельсо, Луан

02.12.2017, 11:01:13 3914 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш