Роналдунинг қаллиғи Жоржина Родригес ҳақида нималарни биласиз?

“Реал Мадрид” юлдузи узоқ йиллик маҳбубаси Ирина Шейх билан ажралишганидан бери 22 ёшли испаниялик Жоржина Роналдунинг жиддий ишқ қиссаси бўлди. Goal нашри Жоржина Родригес ҳақида сиз билишни истаган маълумотлар билан ўртоқлашди.

Криштиану Роналду умрининг кўп қисмини жамоатчилик назарида ўтказиши мумкин, бироқ у шахсий муносабатларини хуфёна сақлай олади.

“Реал” юлдузи 2015-йил январида россиялик модель Ирина Шейх билан ажралишган эди.

Ўшандан кейин Роналдуни бир қанча аёллар билан боғлашди, аммо ўтган йили испаниялик Жоржина Родригес португалиялик футболчининг янги жуфти эканлиги маълум бўлди.

Унинг бир неча маросимларда, хусусан The Best соврини маросимида қатнашиши барчасига ойдинлик киритди ва ўшандан бери Роналду оиласининг бир қисмига айланди.

Жоржина Родригес ким ўзи?

Sun нашрига кўра, Родригес асли Испаниянинг шимоли-шарқида жойлашган Жака шаҳарчасидан. Мадриддан 450 км узоқликда, Францияга чегарадош шаҳарчанинг аҳолиси 13 минг кишини ташкил қилади.

Унинг айтишича, у Англияга, Бристолга оиласи билан кўчиб ўтишдан олдин ўз она шаҳрида официантлик қилган. Сўнгги вақтларда эса Мадридда “Gucci” нинг дўконларидан бирида сотувчилик қилган.

Родригес раққосалик ҳам қилган, бироқ Роналдуни учратганидан бери унга бўлган эътибор туфайли модельерлик қилишни бошлаган.

У Роналдуни қандай учратиб қолган?

Миш-мишларга кўра, Роналду Жоржинани Мадридда “Dolce & Gabbana” нинг VIP майдончасида учратган. Бироқ уларнинг қандай кўришишганлари маълум эмас.

Муносабатлар шундан ривожлана бошлади. Ўтган йили эса папараццилар уларни жамоат жойида бирга тутиб олишган. Ноябрда эса Париждаги Диснейлендда ясама соч ва кўзойнак кийиб олган Роналдуни барибир таниб қолишган.

Родригес ҳам “Реал”нинг ўйинларини стадиондан томоша қилишни бошлаб юборган. Кейин эса Роналдунинг онаси, сингиллари ва ўғли билан ФИФАнинг маросимларида қатнаша бошлади.

Келажак қандай туҳфа ҳозирлаган?

Роналду биланми, ким билсин? Бу муносабатлар футболчининг Ирина Шейх билан икки йил аввал ажралганидан бери, жиддийлиги аниқ. Чунки Жоржина яқинда Роналдуга ўзининг биринчи, умуман эса тўртинчи фарзандни туҳфа қилди.

Жоржина унинг ўғли кичик Криштиану ва унинг онаси Долорес билан ҳам бирга бир неча марта жамоатчиликка кўриниш берди. Кичик Роналдунинг 2010-йилда АҚШда туғилганидан бери унинг биологик онаси қатъий сир сақланади.

Ҳозирда, Жоржина Роналдунинг барча болалари билан боғланиб қолган. Уларнинг муносабатларини мантиқий давоми эса қонуний никоҳдан ўтишдир.

Жоржина Роналдунинг ўйинларини кузатяптими?

Жоржина бир неча марта “Реал”нинг ўйинларида кўриниш берган. Одатда у кичик Криштианунинг ёнида гаплашиб ўтирган ҳолда камераларда пайдо бўлади. У шунингдек, июнда Чемпионлар Лигаси финалида “Ювентус” устидан қозонилган ғалабани қутлаш учун майдонга тушган эди.

Манба: www.Qalampir.uz

Жоржина, Криштиану Роналду

01.12.2017, 13:48:10 4060 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш