Иньеста Коутиньо ва Ўзил ҳақидаги фикрини билдирди

“Барселона” ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни ният қилган. Андрес Иньеста бу ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Don Balon нашрига кўра, испаниялик ярим ҳимоячи Коутиньонинг нархи жуда баланд эканлигини айтиб, унинг келишига қарши. Шунингдек, Иньеста Ўзилнинг келишига икки сабаб туфайли қарши чиқмоқда. Биринчиси, Ўзилнинг “Реал”даги ўтмиши ва унинг ўйинидаги беқарорлик.

Жаҳон чемпиони бунинг ўрнига клуб тарбияланувчиси Карлос Аленьяга имконият берилиши кераклигини таъкидлаган. “Уй маҳсулоти” Иньестага кўра, клуб фалсафасини яхшироқ тушунади.

Манба: www.football.fr

«Барселона», Иньеста, Коутиньо, Месут Ўзил

26.11.2017, 11:20:33 949 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш