“Реал” Бенземага янги рақобатчи топди

“Реал” келаси йил ёзида ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи. Бунинг учун янги номзод ҳам топиб қўйган. А Серия тўпурари бўлиб турган Мауро Икарди Карим Бенземанинг ўрнига янги рақобатчи бўлиши кутилмоқда.

Marca нашрига кўра, “Интер” ҳужумчисининг нархи 100 миллион евро бўлишига қарамай, “Реал” раҳбарияти унинг номзодига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақида Даниеле Массаро ҳам таъкидлаган: “Бугун сизга айтишим мумкинки, Икарди келаси йили Бенземанинг ўрнига “Реал” ҳужумчисига айланади”.

Манба: www.football.fr

"Реал Мадрид”, Бензема

24.11.2017, 15:06:49 679 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш