Оскар нима учун "Атлетико"ни эмас, "Шанхай СИПЖ"ни танлаганини айтди

"Шанхай СИПЖ" жамоаси ярим ҳимоячиси Оскар ўзининг "Челси"дан Хитой жамоасига ўтгани ҳақида гапирди.

"Шанхай" билан музокаралар олиб борган вақтимда, Европанинг топ жамоалари билан ҳам гаплашиб бордим. Улардан бири "Атлетико" эди. Улар менга жиддий таклиф билан чиқишди ва деярли бу жамоа таркибига кўчиб ўтишга яқин тургандим. Жамоа ҳам, шартнома ҳам мени қониқтирарди.

Менга шунингдек, "Ювентус", "Интер", "Милан" каби жамоалар ҳам қизиқишлар билдирганди... Умуман олганда, вариантлар жуда кўп эди. Бироқ "Шанхай"ни танладим, аммо Европага қайтиш имкониятим бор.
Хитойга ўтганимда, фаолиятимдан кўра, оилам ҳақида кўпроқ ўйладим. Олдимда Европанинг кучли жамоаларидан яхши таклифлар бўлаётганди. Барча футболчи ёки одамлар кўпроқ пул ишлаб, оиласига ёрдам беришни истайди. Мен бечора оиламга катта фойда келтирмоқчи эдим.

Хитойда шундай таклифлар билан чиқишадики, буни рад этиб бўлмайди. 2-3 йиллардан кейин Европага қайтишга умид қиламан", - дейди Оскар.

ОСкар

12.10.2017, 22:10:42 117 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш