ЖЧда қатнашадиган 4 терманинг Россиядаги яшаш жойи маълум бўлди

Кейинги йили Россияда ўтадиган Жаҳон чемпионати вақтида 4 терманинг яшаш жойи аниқ бўлди.

"Р-Спорт" нашрининг хабарига кўра, Мексика терма жамоаси Новогорскдаги "Динамо" қароргоҳини танлади. Аргентина эса Подмосковьедаги "Бор" мажмуасини танлади. 
Португалияликлар ҳам Подмосковьенинг Бронницесида, Япония термаси эса "Арена Химки"да қўним топишади.

Эслатиб ўтамиз, 1 декабрь куни Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичига қуръа ташланади.

12.10.2017, 21:43:35 266 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш