ПСЖ президенти коррупцияда айбланмоқда

ПСЖ Президенти Носир ал-Хелайфи ЖЧ телетрансляцияси борасида коррупцияда айбланмоқда.
 

Швейцария прокуратураси ушбу айблов бўйича ишларни бошлаб юборди. Ал-Хелайфи Қатарнинг "beIN Sports" телекомпанияси эгаси ҳисобланади.

Тасдиқланишича, ЖЧ-2018, 2022, 2026 ва 2030ни трансляция қилмоқчи бўлган давлатлар ҳуқуқни "beIN Sports"дан сотиб олган. ФИФАнинг собиқ маслаҳатчиси Жером Валькга ҳам юқоридаги айблов қўйилмоқда.

Швейцарияликлар Франция, Греция, Италия ва Испания каби давлатдаги ҳамкасблри билан ҳамкорлик қилмоқда.

Псж

12.10.2017, 20:04:49 110 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш