Моурино: «Агар бирор футболчи ўйнамаса, унинг ўрнига бошқаси ўйнайди»

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуринонинг таъкидлашича, Маруан Феллайнининг жароҳати ҳавотирга солмайди ва жамоанинг сифатини йўқотмасдан Белгиялик футболчининг ўрнини тўлда оладиган футболчилар борлигига ишонади.

«Мен ўқиганимга қараганда, Феллайни навбатдаги ўйинда ўйнамайди. Демак, бошқа футболчи унинг ўрнига майдонга тушади, мен учун бу муаммо эмас. Бу Андер бўлиши шарт эмас, биз барча футболчиларга ишонамиз. Ўтган мавсумда кўп ўйинчиларни йўқотдик, аммо бизда жароҳат ва ютқазиш бу жамоа учун глобал муаммо эмас. Агар бирор футболчи ўйнамас, унинг ўрнига бошқаси ўйнайди. Бу ҳолат захирадаги футболчилар ўзини кўрсатиши учун жуда яхши имкониятдир ва буз уларга тўлиқ ишонамиз. Биз баҳоналар қилмаймиз, биз »Манчестер Юнайтед« либосида майдонга тушадиган барча футболчиларга ишонамиз», - дейди Моурино клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

12.10.2017, 19:08:58 30 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш