Почеттино: «Аргентинани ўйинини кўраётганимда ухлаб қолганман»

«Тоттенхем» жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино, Эквадор ва Аргентина терма жамоалари учрашуви вақтида ухлаб қолганини яшириб ўтирмади.

«Эквадор ва Аргентина ўйинини кўраётганимда ухлаб қолгандим, болаларим мени уйғотишди. Мен Мессининг биринчи голини кўрдим. У Аргентинани жахон чемпионатида ўйнаш имкониятини тақдим этиб берди. Мағлубиятни қабул қилиш қийин бўларди», - дейди Почеттино.

Эслатиб ўтамиз, Эквадор ҳамда Аргентина терма жамоалари ўртасидаги учрашув 1:3 ҳисобида Мессининг терма жамоаси фойдасига ҳал бўлганди ва жахон чемпионатига йўл олганди.

12.10.2017, 18:30:08 215 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш