Скоулз бош мураббий бўлиши мумкин

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз Англиянинг 1-лигаси вакили "Олдхэм Атлетик" жамоаси бош мураббийлигига номзод кўрилмоқда.

Daily Mirror нашри томонидан берилган маълумотларга таянадиган бўлсак, Пол жамоа эгалари билан гаплашиб олган ва яқин орада шартнома ҳам имзоланиши мумкин. У айни дамда "Солфорд Юнайтед" жамоасида ярим профессионал тарзда футболчилик фаолиятини давом эттирмоқда. Бу эса FA қонунларига тўғри келмайди.

Олдинроқ "Олдхэм"га Кларенс Зеедорф бош мураббий бўлиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

Скоулз

12.10.2017, 15:38:44 37 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш