"МЮ" аъзоси Хитойдан тушган таклифга ўз жавобини берди

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Хуан Мата Хитой суперлигасидан тушган таклифни рад этди.

Daily Mirror томонидан тарқатилган маълумотларга кўра, ўтган ҳафтада испаниялик футболчига Хитой жамоаси (номи маълум қилинмаган) вакиллари мурожаат билан чиқишган. Бироқ Мата бу таклифга ижобий жавоб бермаган.

Олдинроқ Мата "Манчестер Юнайтед" билан шартномасини узайтириш бобида келишувга эришгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

Хитой, Хуан Мата

12.10.2017, 14:04:56 115 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш