Далглиш: "Моуриньо "Энфильд"да яна "автобус" қўяди"

"Ливерпуль"нинг афсонаси Кенни Далглиш жамоанинг "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинидан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Уч йил олдин Жозе Моуриньо "Челси" билан шу стадионга келганида, жамоасини ўз жарима майдончаси олдига ёпиб қўйганди. Бу эса самара берганди. У бу ишни энди "Манчестер Юнайтед"да ҳам амалга оширади.

Албатта, футболда бундай ўйнаш таъқиқланмаган. Мен Жозенинг "Энфильд"да яна "автобус" қўйишини кутяпман", - дейди Далглиш.

Жозе Моуриньо

12.10.2017, 13:51:23 37 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш