Манба: "Ливерпуль" Коутиньони қишда "Барселона"га сотишга тайёр

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо қишки трансферлар ойнаси вақтида "Барселона"га ўтиши мумкин.

El Mundo Deportivo нашри томонидан берилган маълумотларга кўра, у Мерсисайд жамоаси билан қишда кетиш борасида келишиб олди.
Ёзда томонлар музокаларни "пишира" олишмади. Неймар 222 миллион еврога ПСЖга ўтгани натижасида "Ливерпуль" Коутиньо учун 120 миллион евро сўради. Бироқ бу нарх Каталония жамоасига қимматлик қилди. Коутиньонинг ўрнига эса Дортмунднинг "Боруссия" жамоасидан Усмон Дембеле трансфер қилинди.

«Барселона», Ливерпуль, Фелиппе Коутиньо

12.10.2017, 11:46:05 303 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш