Клоппнинг сирлари очилмоқда: У "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни орзу қилган

Германиянинг "Майнц" жамоаси собиқ бош мураббийи Экхард Краутцун "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клоппнинг бир сирини очди.

"Юргенда бир орзу бор эди. У Англия чемпионатида ишлашни, "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни орзу қилганди. Унинг ўзи буни бир неча бор менга айтганди", - дейди мутахассис The Independent нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Клопп 2001дан 2008 йилга қадар "Майнц"да мураббий бўлган.

 

«Манчестер Юнайтед», Юрген Клопп

12.10.2017, 11:01:39 48 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш