«Барселона» Коутинёни сотиб олмаса, «Тоттенхем»дан футболчи харид қилади

«Барселона» нима учун «Тоттенхем» ярим ҳимоячиси Деле Аллини харид қилмоқчилиги маълум бўлди.

Каталонияликлар «Ливерпул» хавбеки Коутинёни сотиб ололмаса, у ҳолда Англия терма жамоасининг 21 ёшли футболчисини харид қилишга харакат қилиб кўради.

Ўтган ёзда каталонияликлар бразилиялик футболчини 120 млн еврога сотиб олмоқчи эди, лекин мерсисайдликлар 200 млн евро талаб қилишган. Аллининг трансфери арзон деб тахмин қилинмоқда.

Айни пайтда Алли «Тоттенхем»да ҳафтасига 55 минг евро олади, лекин Лондонликлар унинг маошини 90 минг еврога оширишга тайёр.

Манба: www.sports.ru

11.10.2017, 16:43:17 139 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш