Европа минтақаси саралаш гуруҳларида нима гап?

Келаси мавсумда бўлиб ўтадиган Мундиал учун ўтказилаётган саралаш баҳсларининг сўнгги икки тури қолганида Европа минтақасида бир неча гуруҳларда қалтис вазиятлар вужудга келган. Ҳар қандай хато Россиядаги Мундиалдан маҳрум қилади. France football нашри барча гуруҳлардаги вазиятга эътиборини қаратди.

«А» гуруҳи: Французлар имкониятни сақлаб қолишган

Сентябр бошида Люксембургни мағлуб эта олмаган Франция термаси шунга қарамай, Швециядан бир очко олдинда бормоқда. Улар сўнгги турдаги рақиблари – Болгария ва Белоруссия терма жамоаларини мағлуб этишлари шарт. Агарда Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишни исташса. Диде Дешам шогирдлари турли сабабларга кўра, Лоран Коселни, Пол Погба, Бенжамин Менди, шунингдек Лейвин Курзаваларсиз ҳаракат қилади. Швецияликлар эса сўнгги турни Голландияга қарши ўтказишади. Бу учрашув кўп нарсани белгилаб бериши олдиндан барчага маълум.

«Б» гуруҳи: Шветсария ва Португалия термалари ўртасидаги тўқнашув

Охирги турда Португалияни уч очкога ортда қолдираётган Швейтсарияликлар гуруҳ пешқадамлигига ойдинлик киритишади. Голлар нисбатига кўра устунлик Португалия фойдасига. (+24 га қарши +15) Шу боисдан, Португалия етакчиликни ўз фойдасига ҳал қилишлари мумкин. Бундан аввал эса Роналду жамоадошлари Андоррада куч синашади. Шветсария эса Будапештда қийинчилик билан ғалаба қозонилган Венгрияни қабул қилади.

«C» гуруҳи: Германия ва Шимолий Ирландия – карвонбоши

8 ўйин, 8 ғалаба ва 35 гол! «Натионалманнсчафт» ўз гуруҳига етакчилик қилмоқда ва саралашни юқори кайфиятда якунлаш ниятида. Улар энг яқин таъқибчилари Шимолий Ирландиядан беш очкога илгарилаб кетишган. 3 ўринда бораётган Озарбайжон термаси эса Мундиал билан хайрлашиб бўлган.

«Д» гуруҳи: Сербия «қармоққа илиниш» арафасида

«Евро-2016»ни ўтказиб юборган Сербия терма жамоаси Мундиалда иштирок этишга яқин турибди. Улар сўнгги турни Дублинда «шаҳарликлар»нинг собиқ аъзоси Александр Коларовнинг ягона голи эвазига ўз ўринларини анчайин яхшилаб олди. Гуруҳнинг сўнгги турларини 2 ўринда бораётган Уэлс ҳамда Ирландияга қарши баҳс билан якунлайди.

«Э» гуруҳи: Полшаликлар чўнтагида билет деярли нақд

Бу гуруҳда Полша яқин таъқибчисидан уч очко фарқ билан илгарилаб кетган, аммо квалификациянинг сўнгги учрашувлари ноаниқлигича қолмоқда. 2 ўринда бораётган Черногория 3 ўринни эгаллаб турган Данияга қарши баҳс олиб боради. Қизиқ якунда ким йўлланмани ҳал қилади: Левандовски, Эриксен ёки Ёветичнинг жамоадошлари? Буни албатта, вақт кўрсатади.

«Ф» гуруҳи: Словакия қаттиқ курашмоқда

Англиядан беш очкога ортда қолаётган Словакия саралашни яхши ўринда якунлашлари мумкин, бироқ уларни бир очко фарқ билан қувиб келаётган шотландияликларга қарши оғир учрашув кутиб турибди. Словения ҳам 2 ўриндан умидвор, бироқ уларни енгилмас «уч шерлар»га қарши қийин ўйин кутиб турибди.

«Г» гуруҳи: Испания ва Италия Россия сари йўлда

Италия ва Испания ўртасидаги узоқ кутилган «финал»дан кейин бу гуруҳдаги асосий масала испанлар фойдасига якун топган эди. Итальянларни Россиядаги Мундиалга тўғридан-тўғри йўлланмани олишлари учун фақатгина мўъжиза ёрдам беради.

«Ҳ» гуруҳи: Греция Боснияга босим ўтказмоқда

Аллақачон йўлланмани ҳал қилган Белгиядан ортда бораётган Босния (14 очко) бир очко ортда қолаётган Греция билан 2 ўрин учун курашмоқда. Миралем Пянич жамоадошлари ҳали яна меҳнат қилишларига тўғри келади, сабаби уларни Белгияга қарши баҳс кутиб турибди. 2 турда Боснияга қарши баҳсда Эден Азар ва унинг жамоадошлари ўз сўзларини айта олишмаган эди.

«И» гуруҳи: 4 жамоа пешқадамлик учун курашмоқда

«И» гуруҳи ноаниқлигича қолмоқда. Сентябр ойидаги ўйинни ноқулай шароит туфайли қайта ўйнашларига тўғри келган Хорватия Туркияда қоқилди. Натижада, Лука Модрич шерикларини Исландия (16 очко), Туркия ва Украина (14 очко) таъқиб қилмоқда. Сўнгги турларнинг марказий учрашувлари Туркия – Исландия ва Украина – Хорватия баҳслари барчасига ойдинлик киритади.

Манба: www.francefootball.fr

JCH-2018 saralashi, Rossiya, saralash: Yevropa mintaqasi

07.10.2017, 16:28:40 180 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш