“Барса”нинг мавсум бошидаги омадли дебюти Мессига боғлиқми?

Неймарнинг кетиши Барсани кучсизлантириши ва ҳужумдаги самарадорликни пасайишига олиб келиши керак эди. Бироқ, бунинг акси юз бермоқда. Кўриб турибмизки, ҳозирда жамоада бундай тенденция кузатилмаяпти, бразилияликнинг кетишидан эса Месси унумли фойдаланмоқда. Зеро, аргентиналик юлдуз ўзининг энг яхши дебютини ўтказмоқда. Гоал.cом нашри “Барселона”нинг янги мавсумдаги омадли дебютини Мессининг кўтаринки кайфиятда эканлигига ишонмоқда.


Месси қаерда тўхтайди?
Криштиану Роналду 4 ўйинлик дисквалификацияси туфайли Ла Лиганинг дастлабки турларини ўтказиб юборган бир пайтда, унинг рақобатдоши Месси барча статистикаларни янгилаб ташлади. “Жирона”га қарши Каталония дербисидан олдин Месси “Барселона” сафида 591 учрашувда 519 та голга эга эди. Гарчи Месси ушбу ўйинда гол кирита олмаган бўлсада, жамоаси йирик 3-0 ҳисобида ғалаба қозонди ва “Реал” билан орадаги 7 очколик фарқни сақлаб қолди. Шулардан 12 таси янги мавсумда, 9 таси эса Ла Лига доирасида киритилди. Бу рақамлар ҳам ажойиб натижа, бироқ Месси “Лас Палмас”га қарши кечган ёпиқ баҳсда дубл киритиб, каталонияликлар сафидаги 301 ва 302-голларини киритди. Голлари сонини 11 тага етказиб олган Месси 2011-2012-йилги мавсумдаги рекордини қайта янгилади. Шунингдек, Чемпионлар Лигасида иккита ва Испания Суперкубогида битта голга муаллифлик қилган.
Месси ҳозиргача 135 та дарвозабонни ранжитган. Энг сўнгги ранжитган посбон эса “Лас Палмас” аъзоси Леандро Чичизола. Ундан олдин эса, “Эйбар” дарвозабони Марко Дмитрович ҳисобланади. Лео 19-сентябр куни кечган баҳсда унга покер уришга эришган. Месси ўз фаолияти давомида 4 маротаба покерга эришган. Бир марта Чемпионлар Лигасида (“Арсенал”га қарши) ва 4 маротаба Ла Лига доирасидаги беллашувларда: “Валенсия”, “Эспаньол”, “Осасуна” ва “Эйбар” дарвозаларига киритилган. У шунингдек, 2012-йил 7-март куни “Баер” дарвозасига “манита” уришга ҳам эришган.
“Жирона”га қарши баҳс олдидан, Месси ушбу мавсумнинг барча учрашувларида майдонга тушган футболчи бўлиб турибди. Ла Лиганинг беш учрашуви, икки бора Испания Суперкубоги ва Чемпионлар Лигасидаги учрашувларда Месси тўлиқ 720 дақиқа майдонда ҳаракат қилган. 
Шунингдек, Месси Эрнесто Валверде томонидан фойдаланилган 20 ўйинчидан бири ҳисобланади. Ҳозирча, Турон, Вермален ва Силессенлар бирорта ўйинда майдонга тушишмади. Иван Ракитич ва Серхио Бускетслар ҳам барча мусобақаларда майдонга тушишган, бироқ улар ўйин давомида заҳирага олиниб, тўлиқ 90 дақиқадан ўйин ўтказа олишмаган.
Месси янги мавсумда ҳам энг кўп ўйин ўтказган футболчи бўлишга асосий даъвогарлардан дейишимиз мумкин. Ўтган мавсумда ҳам аргентиналик футболчи 52 учрашувда 4452 дақиқа майдонда ҳаракат қилган. Эътиборга молик томони, бу йилги мавсумолди тайёргарликни, Месси халқаро мусобақаларсиз, тўлиқ “Барселона” билан ўтказди. Бу у учун сўнгги 4 йилдаги дастлабкиси ҳисобланади.
Гарчи у шартномасини янгилашга шошилмаётган бўлсада, “Барса” раҳбарияти якдил овозда, аргентиналик юлдузи янги шартномага имзо чекишига ҳеч қандай шубҳалари йўқлигини айтишмоқда. Зеро, Лео Месси каталон жамоасининг рамзига ҳам айланиб улгурди. Лео “Барселона”нинг фахрий юлдузлари сафидан жой олишга ҳам яқин турибди.
Тиниб-тинчимас Месси “Лас Палмас”га қарши кечган баҳсдан кейин “Барселона” либосида 594 учрашув билан Карлес Пуёлнинг рекордини (593 учрашув) ҳам янгилашга улгурди. Мессининг эндиги мақсади – Хавининг рекордини янгилаш бўлиб қолмоқда. Бу эса осон бўлмаслиги аниқ, боиси испаниялик ярим ҳимоячи “кўк-анорранглилар” сафида 767 маротаба майдонга тушган. Рекордларни янгилаш Мессининг иши ҳисобланади. Шунга қарамай, Аргентина – Перу учрашуви олдидан, Мессининг олдида турган асосий вазифа, клубдаги юқори ўйин формасини, терма жамоасида ҳам кўрсатиши талаб этилади. Чунки, ушбу беллашувда Месси барча шахсий рекордларини бир чеккага суриб қўйиши керак. Фақатгина ғалаба қозониши керак.

Сардор Абдуғаниев тайёрлади

"Barselona", "Real Madrid", Ispaniya

05.10.2017, 14:52:14 2152 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш