Тиниб-тинчимас “қария” футболчилар

Златан Иброҳимович сешанба куни 36 ёшини қаршилади. France Football нашри 35 ёшида ҳам юқори спорт формасини кўрсатган футболчиларни эслаб ўтди.
 

Златан Иброҳимович
36 ёшга қадам қўйган Златан ушбу мавсумда Англия яшил майдонларида ҳаракат қилмаётганбўлсада, ўтган мавсумда 28 гол уриб, бу мавсумда “қизил иблислар” билан янги шартнома имзолашга ҳам улгурди. “Қачонки майдонга қайтганимда, олдингидан ҳам яхшироқ ўйнайман. Мен шунчаки қайтмайман, чунки мен – бу мен. Мен ўзимнинг энг яхши версиям бўлиши учун қайтаман. Нима бўлишини, тасаввур қилиб кўринг.”


Франческо Тотти
Ўтган мавсумда 40 ёшли Тотти “Рома” сафидаги 25 йиллик фаолиятига якун ясади. “Римликлар” сафида афсонавий футболчи 783 учрашувда 307 бора рақиб дарвозасини ишгъол этди.
Самюэл Этўо
“Жиловланмас шер” ҳали ҳамон голларга ташна. “Анталяспор” сафида камерунлик футболчи ўтган йилги мавсумда Супер Лига доирасида 29 ўйинда 18 бора гол ура олди. 36 ёшни “уриб қойъган” “Барселона”, “Интер” ва “Челси”нинг собиқ аъзоси ушбу мавсумда жамоаси билан қийинчиликка дуч келаётган бўлсада, голлар уришдан чарчамаяпти. Унинг қатъиятидан билиниб турибдики, у ҳали бери тўхташ ниятида эмас.


Дидье Дрогба
Дрогба ҳалигача бутсасини михга илгани йўқ, бунинг учун унга раҳмат. 39 ёшли ҳужумчи океанортида – АҚШнинг “Фоникс Райзинг” жамоасида жавлон урмоқда. Ҳатто бир неча мавсум олдин, котдивуарлик футболчи “Челси”га қайтиб, 36 ёшида бўлишига қарамасдан, 7 маротаба гол уришга ҳам эришганди.


Клаудио Писарро
Перулик ҳужумчининг қонида Бундеслига оқаётган бўлса, ажаб эмас. 39 ёшли футболчи Бундеслигада икки “муҳаббати”га эга: “Бавария” ва “Вердер”. Бир неча кун олдин, у “Кёлн” сафига келиб қўшилди. Ўтган мавсумда у “Вердер” сафида бор-йўгъи битта гол урган бўлса, умуман Бундеслигада 430 учрашувда 191 та гол урган. Унинг ёши 200 лик довонга эришишига имкон берармикин?
Арис Адурис
У Европанинг энг машҳур ҳужумчилари қаторига кирмайди. Аммо Адурис басклар учун ҳақиқий афсона. Футболдаги илк қадамларини Билбао жамоаси билан бошлаган футболчи кейинчалик Пиреней яриморолида бошқа тажрибаларни ҳам бошидан кечирди. Ҳамиша голга чанқоқ. Сан Себастянлик футболчи учун “Атлетик” бегона эмас. 2012-йилда “Атлетик” сафига қўшилганидан олдин 2005-2008-йиллар оралигъида ҳам бу жамоа сафида ҳаракат қилган эди. 36 ёшли ҳужумчи Ла Лигадаги голлари сонини 199 тага етказиб олди. Шундан 152 тасини эса “Атлетик” сафида урган. Ушбу мавсумда эса аллақачон 7 учрашувда 4 та гол уришга эришди. Бу ҳафтада эса Лопетегидан терма жамоа сафига чақирув қогъози олди.


Жермейн Дефо
Бир неча кундан сўнг, англиялик ҳужумчи ўзининг 35 ёшини қаршилайди. “Сандерленд”даги икки йиллик мавсумдан кейин, Дефо “Борнмут” сафига келиб қўшилди. 2000-йилда “Тоттенхем” томонидан ижарага олинган ҳужумчи у ерда ажойиб натижалар кўрсатди. Дастлабки 10 учрашувда 10 та гол урди, 2000-2001-йилги мавсум якунига кўра 19 та голни ўз номига ёздириб қўйди. Ҳужумчи кейинчалик Премер Лигада 468 ўйинда 160 гол уришга муваффақ бўлди, албатта “Торонто” жамоасида 21 учрашувда 12 гол урганлигини ҳам унутмаслик даркор. Ҳозирда, ҳужумчи келаси йил Россияда бўлиб ўтадиган Мундиалда иштирок этишга қаттиқ бел боғлаган.


Тедди Шерингем
Туманли Албион бир қатор истеъдодли ҳужумчиларга эга. Уэйн Руни, Майкл Оуэн, Алан Ширер, Гари Линекер, Кевин Киган… Сер Алекс Фергюсон тарафидан “камёб қуш” дея таърифланган Шерингем ҳам шулар сафида. Ҳужумчи рақиб дарвозабонлари қаршисида ожиз қолгунига қадар тўп сурди. 1992-йилда Премер Лигада дебют қилган англиялик ҳужумчи чемпионат доирасида 147 маротаба гол уришга эришди. Сўнгги голини эса 40 ёшида урди. У пайтлар пивохўрлик ва футбол аралашган даврлар эди.


Роже Милла
1990-йилги Жаҳон чемпионати, гуруҳ босқичининг 2-тури: Камерун – Руминия беллашуви. Роже Милла ўзининг дастлабки қадамларини Италияда бўлиб ўтган Мундиалда бошлади. Марадонанинг Аргентинасини енгган ватандошларига ўша учрашувда ёрдам бера олмаган эди. 10 дақиқа ичида 36 ёшли ҳужумчи учрашувда бурилиш ясади, дубл қайд этиб терма жамоасига гъалабани тақдим этди. Ўша Мундиалда Камерун чорак финалга қадар етиб келган илк африкаликлар бўлишганди. 4 йил ўтиб эса, тиниб-тинчимас “қария” ҳужумчи Россияга қарши кечган баҳсда (1-6) терма жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди. Бу пайтда эса ҳужумчи 40 ни қоралаб қўйган эди.

Сардор Абдуғаниев тайёрлади

05.10.2017, 14:18:50 1137 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш