АПЛ етакчи жамоаларининг ўзаро учрашувларида “Манчестер Сити” олдинда!

Англия Премьер-лигасининг еттинчи туридан сўнг турнер жадвалида пешқадамлик қилаётган етакчи жамоаларнинг ўзаро баҳсларига эътибор қаратамиз.

“Ливерпуль”

Биласизми  олдинги мавсумда “Ливерпуль” етакчиларнинг ўзаро баҳсларида яхшигина натижани кўрсатган эди. Аммо ушбу мавсумда улар етакчиларга қарши шижоатини кўрсата олишмаяпти. Премьер-лиганинг 3-турида ўз майдонида “Арсенал”ни қабўл қилиб (4:0) ғалабага эришган бўлсалар 4-турида улар сафарда “Манчестер Сити”га қарши бахс олиб борди ва қақшатқич жазони қабўл қилиб олди (5:0). Саккизинчи турда улар ўз майдонларида “Ман.Юнайтед”ни қабўл қилади. Тўплар нисбатига қарайдиган бўлсак, рақиб дарвозасини 4 бор ишғол қилиб, ўз дарвозасидан 5та гол ўтказиб юборган.

“Манчестер Сити”

“Манчестер Сити” эса етакчилар билан бўладиган бахсларни ғалаба билан бошлади (4-турда “Ливерпуль”  устидан қозонилган ғалаба) . Шу ўринда улар 7-турда “Челси” майдонида туп суришига қарамай (0:1) ғалабага эриша олди. Улар бу борада шубҳасиз етакчи бўлиб турибди. Тўплар нисбатига кўра рақиб дарвозасига 6та гол уриб ўз дарвозаларидан ҳалигача тўп олиб чиқишмаган.

“Челси”  

“Челси” Премьер-лиганинг 2-турида  меҳмонда “Тоттенҳэм”  устидан ғалаба қозонганини биласиз (1:2), бу натижа ўтган мавсумни такрорлай олмаслиги мумкин. Сабаби улар 4- турда ўз майдонида “Манчестер Сити”га ютқазди ва  5-тур доирасида ўз майдонларида “Арсенал” билан (0:0) дуранг ўйнади. Тўплар нисбатига кўра рақиб дарвозасига 2та гол урган ва 2 голни ўз дарвозаларидан олиб чиқишга мажбур бўлган.

“Арсенал”

Биласизми АПЛда етакчилар билан бўладиган бахсларда “тупчилар”га омад ҳар доим ҳам кулавермайди. Масалан “Арсенал” 3-турда “Ливерпуль” майдонида (4:0) мағлубиятга учради, кейин эса “Челси” билан меҳмонда дуранг қайид этди. Тўплар нисбатига кўра рақиб дарвозасига гол ура олмаган, аксинча ўз дарвозаларидан 4та гол олиб чиқишган.

“Тоттенҳэм”

“Тоттенҳэм” кулуби иккинчи турдаги “Челси”дан учралган мағлубият алами билан яшамоқда. Улар ортта қолган 7 тур мобойнида етакчилардан фақат “Челси” билан бахслашди ҳолос. Тўплар нисбатига кўра рақиб дарвозасига битта гол урди ва ўз дарвозасидан 2та тўп олиб чиқди.

 

 “Ман.Юнайтед”

“Ман.Юнайтед” яъни “қизил иблислар” ҳозирча етакчилар билан баҳсларга киришганич йўқ. Улар 8-тур доирасида “Ливерпуль”га сафарга боради ва кўрамиз ўзининг мағлубиятсиз сериясини давом эттира оладими?

 

Жамоа

Ўйин

Ғ

Д

М

Т-Н

Очко

Манчестер Сити

2

2

0

0

6-0

6

Челси

3

1

1

1

2-2

4

Ливерпуль

2

1

0

1

4-5

3

Арсенал

2

0

1

1

0-4

1

Тоттенҳэм

1

0

0

1

1-2

0

Ман.Юнайтед

0

0

0

0

0-0

0

 

Маъмур Пармонов тайёрлади.

Манба:penalti.uz

АПЛ

04.10.2017, 17:04:56 228 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш