«Челси» тасодифан ютқаздими?

Бу ҳафтанинг энг қизиқарли ўйини, шубхасиз Англия чемпионатининг маркзайи ўйини «Челси» –«Манчестер Сити» ҳисобланади. Ўйин 0 1 ҳисобида «шаҳарликлар» ҳисобига ҳал бўлди. Ўйиндаги ҳисоб ўйинга муносиб эдими? Кўриб чиқамиз.

Ҳамма гап «тактика» да.

Кечаги ўйинда ҳисобнинг биттагина тўп фарқи эканлиги, бу ўйин тенг курашларда бўлиб ўтганидан эмас, шунчаки Конте шогирдларининг омади келганидан дарак беради. Кечаги ўйинда Манчестер вакиллари бир мунча самарали, аниқ ҳамда чиройли ўйин кўрсатишди. Ҳисобнинг йирик кўриниш олмаганига «Челси» дарвозабони қаҳрамонлиги сабаб. Бу натжиа италиялик мутахассисни ўзини оқлаши учун ҳам яхши бўлди. Бундан ташқари кичик ҳисоб, пойтахт футболчиларига ҳам руҳий таъсир қилмайди.

Ўйин давомида «Челси» устози ўз уйида бўла туриб, қарши ҳужум тактикасида ўйнашга ҳаракат қилди. Ўтган йилги 3 4-3 схемаси ўрнини бу йил «Атлетико» билан ўйинда синовдан ўтган 3 5-1 1 схемаси жой эгаллади. Мората ягона ҳужумчи бўлса, унинг ортидан Азар ҳужумга ёрдам берди. Қолган барча ҳимоядаги ишлар билан шуғулланишди. Гвардиола эса рақибга эътибор бермасдан, ўз ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилди. «Шаҳарликлар» да кеча ҳужумда Сане, Силва, Де Бруйне, Стерлинг, Жесуз ҳаракат қилди. Улар қўрқмасдан 5 киши бўлиб омадни ҳужумда излашди.

Ўйиндаги зарбалар сони: 4 (2)-17 (6)

Ўйинни рақибга бериб қўйиш футболда 2 хил бўлади. Биринчиси «Челси» нинг ўйинларига хос. У ташаббусни бериб ўйинни назорат қилади. Иккинчиси турида эса шунчаки рақибга кучи етмайди ва мажбуран 2 жамоа бўлиб ҳаракат қилади. «Сити» билан бўлган ўйинда пойтахтликлар «чемпион»га хос бўлмаган ҳолда рақибга шунчаки таслим бўлишди.

Тўплар нисбати: 38%-62%

Тўп узатишлар сони (аниқлиги) 395 (79%)-656 (88)

Тўп узатишлардаги аниқликнинг 80 %га ҳам етмагани жамоада камчиликлар бироз кўзга ташланганини билдиради. Институтда ўқиган бўлсангиз 86%дан ортиқ баллга баҳонгиз аъло бўлади. Бунда ҳам «шаҳарликлар»нинг ишлари «беш»!

«Челси» нега ютқазди?

Биз ўйиндаги статистик маълумотларни келтириб ўтдик. Лекин албатта, бунга етарли сабаблар ҳам бор. «Аристократлар» Чемпионлар Лигасидан ўрин олган ўйинда иштирок этиш учун Испанияга саёҳат қилишди. Ҳамда гуруҳдаги энг қийин бўлган ўйинни муваффақиятли якунлашди. Манчестер шаҳри вакиллари уйида ўйнашди. Жисмоний тайёргарликдаги тафовутни айнан мана шу сабаб билан «ёпсак» бўлади, назаримизда. Бундан ташқари ўйинда иштирок эта олмаган Давид Луизнинг ўрни ҳам билинди. Моратанинг ўйинни давом эттира олмагани Конте режаларига ҳалақит бергани ҳам сизу бизга маълум. Назаримизда, чемпионлик учун курашда пойтахтнинг «кўк» ранглилари ҳали имкониятларга эга бўлади. Манчестер жамоалари эса шунчаки ажойиб ўйинлар ўтгизишмоқда. Олдимизда қисқа танаффус бор. Бу танаффусдан кейин АПЛ чархпалаги қандай айланади, шунчаки кузатамиз ва завқланамиз.

"Manchester Siti", APL, chelsi

02.10.2017, 15:16:23 572 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш