Энг яхши маош олувчи топ-5 футболчи

 

Дунёда спорт турлари орасида футболчиларнинг ойлиги бошқаларникидан кўра кўпроқ эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Ҳозирги мақоламизда биз сизга дунёдаги энг кўп ойлик тўланадиган 5 футболчини келтириб ўтамиз. Эътибор қилинг, уларга ойлик ҳақи бошқаларникидан қимматроқ, лекин улар дунёдаги энг қиммат ўйинчилар эмас.

5. Лионел Месси.

Адашмадингиз, айнан Месси кучли бешликнинг 5 ўрнидан жой олган. Унга каталонияликлар бир йилга 25 миллион евро маош беришади. Бу дунё юлдузи учун етарли эмасдек, назаримизда.


 

4. Оскар

Хитойликлар сафига келиб қўшилган юдуз бу ерга пул учун келмаганини бот бот айтишга уринади. Бундай эмаслигини ёш бола ҳам билади албатта. Ҳар холда Англия чемпиони Осиё жамоасига алмаштириш учун бундан ортиқ важ бўлмаса керак. Бу футболчига чин юрти вакиллари 25миллион еврони раво кўришади. Бизнинг рейтингда 4 ўринда турганига сабаб, Испания солиқ миқдори Хитойникидан юқорироқ.


 

3. Лавесси

«Хэбэй Чайна Фортун» футболчиси, аргентиналик футбол юлдузига миллиарддан ортиқ аҳолига эга бўлган юрт вакиллари 26,5 миллион евродан воз кечишади. «Янги Марадона» ўзига билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қилмоқда.


 

2. Неймар

Йилнинг энг шов-шувли трансфери. Бразилиялик юлдуз Франция клубига қимматга тушди. Унинг трансферидан ташқари, йиллик маоши ҳам манаман деган клубни ҳам чўнтагини қуритиб қўйиши аниқ. Унга йилига евро ҳисобида 36,8 миллион тўланади. бу Мессининг ойлиган бир мунча ортиқлиги ажабланарли. Қизиқ биринчи ўринда ким бўлиши мумкин?


 

1. Тевез

"Шанхай Шеньхуа« жамоаси бу футболчини дунёнинг энг "катта" ойлик оладиган футболчисига айлантирди. Бу футболчи йилига 38 миллион евро олади. Хитой клублари ақлбовар трансферлар билан ном қозонгани ҳеч кимга сир эмас. Уларнинг наздида айнан мана шу аргентиналик шундай олқишга муносиб.

29.09.2017, 15:01:59 15121 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш