ҒАРИБ ДАСТУРХОН

1. Олимхўжа Бўронов. Бугунги дастурхонимизни уюштириш  қийин бўлди. Тўрт киши йиғилибди. Шу ҳам катта гап. Югурик замонда расмий-мажбурий учрашувларга вақт топиш жуда қийин бўлган бир пайтда Дастурхон атрофига йиғилиш амримаҳол бўлмоқда. Ҳисобот сайлов Конференциясидан олдин Бабаян туфайли ҳамманинг дарди ичида тўлиб тошган эди. Янги президент барчанинг фикрини эшитишга тайёр турган бир пайтда, ҳамма ўз таклифларини президентга йўллаётган бир пайтда ҳеч ким бу тор даврада  ҳасратлашишга зор бўлмай қолди. Кимса барча ҳолатни таҳлил қилиб тўғридан-тўғри ўз таклифлари билан президентгачиқаётган бир пайтда, ўша кимса қаршиликка учрамай ўз билганича жон куйдириб тошиб-тошибхат ёзаётган бир пайтда дартурхон атрофида ҳасратлашишга ўрин қолмади. Шундай экан,келганларга минг раҳмат. Ҳуш кўрдик.

Ҳасанали Қодиров. Сайланмай “сайланган” президент ҳаракатларига бу тариқа ижобий баҳо беришим, унинг бошлаган ишига ишонч билан қарашим қийин бўлмоқда. Президент сайлови эмас, танлови эмас, тайинлови бўлиб ўтди. Конференцияда  Конституциямизда ёзилган асосий модда инкор этилди. Сайлаш учун номзодлардан кимнидир танлаб олиш ҳуқуқи поймол этилди.

О.Б.Мақолаларингиз қайчиланар пайти ўтганига хурсанд бўлмаяпсиз. Ўзгаришлар бошланган бир даврда тирноқ остидан кир қидиришингиз ноўрин бўлмоқда. Илгари ҳеч ким омманинг фикрини сўрамас эди. Янги президент ҳамманинг фикрини ўрганиб чиқмоқчи экан. Бу катта гап. Тағин ўзингиз биласиз.

Ҳ.Қ. Ҳамма нарса қандай позициядан ўрганиб чиқишга боғлиқ. Аҳмаджоновнинг позициясини ким билади?Футбол ўйинида ҳам позиция муҳум. Позиция танлаш муҳум. Вазиятни англаш муҳум.

О.Б. Умид Аҳмаджонов эндигина ўз фаолиятини бошладику. Яхши бошлади.

Ҳ.Қ. Хоҳ шаҳс ҳаётида бўлсин, хоҳ давлат ҳаётида бўлсин, ҳар бир нарсанинг дунё кўриши, воқеликнинг қандай бошланиши биринчи ва келгуси қадамларни белгилаб беради. Ҳиндлар  жуда юмшоқ табиатли халқ ҳисобланишади, биласиз. Мустақилликка эришиш йиллари, Ҳинд истиқлолининг бошланишида нокаслар Мхатма Гандини ўлдирган эдилар. Бу қотиллик Ҳиндистон ҳаётида ҳунук из қолдирди. Кейинчалик Индира Ганди, Раджив Гандиларнинг қотиллар томонидан ўлдирилиши фикримни тасдиқламайдими? Ноҳушлик давом этмадими? Нима демоқчиман? Умид Аҳмаджоновнинг сайланмай “сайланиши” унинг келгуси фаолиятида из қолдириши мумкин. Фаолияти шундан бошланди. Шундай давом этмасин. Ўз иродасига таяниб қолмасин.Бутун жамоага таянсин.

Футбол моҳиятан барчанинг ташаббусини талаб қилади. Бутун жамоанингҳамжиҳат ҳаракатини, жамоавий ўйинни талаб қилади. Бир кишининг ақл-идроки, хоҳиш-иродаси, қобилияти, маҳорати, даҳоси ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Мессининг “Барса”да ва Аргентина терма жамоасида кўрсатаётган ўйини икки хил чиқмоқда. Жамоа ҳар хил. Натижа бир кишига эмас, бутун жамоа ҳаракатига боғлиқ.

Ҳар бир мутасаддининг фикрини, хоҳишини, истагини, масъулиятга таянган ташаббусини бўғиб эришилган лавозим ушбу кишига нима берар экан, билмадим. Иродасиз тобеинларними? Бундайлар билан ҳеч нарсага интилиб бўлмайди. Бир нимага эришиб бўлмайди. Қўл остидаги ўзига итоаткорлар билан сомонхонагача борадими?“Барселона”дай уюшганбир жамоа бўлиб бирлашолмасданжамоа сардори бўлганАҳмаджоновқайси манзилга интилмоқчи, қандай мақсадни кўзламоқчи?  Дастурни энди ишлаб чиқар эмуш. Тайёр дастури ҳали йўқ деганими?Даъвогарлар ўз дастури билан, яъни футболимизни ривожлантириш дастури билан сайловда қатнашиши керак эмасмиди?Умид Аҳмаджонов шундай бир дастур билан Сайлов жараёнида тарафдорларини ўз атрофига йиға олган бўлар эди. Бундай иш келгуси ютуқларнинг гарови бўлар эди. Энди маъмурий буйруқбозлик услуби давом эта берадими? Мажбуран ислоҳатларни  амалга ошириб бўлармикан? Конференциядан олдиноқбир кишини тайинлаш йўли билан сайловнинг асл моҳияти қатл этилмадими?

2. Яков Львович Салдадзе. Али-ака вы не учитываете исторический момент. Сейчас у нас нет явных лидеров среди футбольных функционеров. Среди них нет личностей. Из кого выбирать? Зуфарович, я думаю, осозновая трудность задачи, приложил все усилия, чтобы найти достойного приемника.

Ҳ.Қ.Бир йил олдин юртбошимиз вафот этганларидан кейин бутун юртимиз халқи ягона номзод атрофида бирлашган эди. Шундай бўлса-да, ҳар бир партия ўз номзодини тавсия қилиб, президент сайловида қатнашди. Ҳар бир номзод ўз партиясининг дастурини оммага етказишга ҳаракат қилди.

О.Б.Хасанали ота, кечирасиз. Сиёсатга аралашмайлик.

Ҳ.Қ.Узр, мисолим ўринсиз бўлди шекилли. Лекин Футбол нафақат ижтимоий ҳодиса, балки сиёсий ҳодиса ҳамдир. Спорт журналистикасидан мисол келтира қолайлик. Бир неча йил олдин Миллийда журналистика факультетида бўшаб қолган декан лавозимига очиқ кўнкурс эълон қилинган эди. “Спорт” каналда ишлаётган Ортиқова ҳам ўз номзодини қўйган экан. Фан номзодлигини ёқлаган бўлса-да, спорт журналистикаси соҳасидаўқув-методик қўлланмани босиб чиқарган бўлса-да, доимий тарзда илмий мақолалари босилиб турган бўлса-да, унинг номзоди барибир ўтмаслигини билмасмиди? Биларди. Чунки, у Чет тиллар университетида бир муддат дарс бергани биланунда илмий коллективга раҳбарлик қилиш тажрибаси йўқ эди. 

Я.Л.С. Во всех конкурсах, закрытых или открытых, по требованию сверху победитель бывает известен заранее. Неужели она об этом ничего не знала?

Ҳ.Қ.Знала. Биларди. Ютиб чикмаса-да,танловда иштирок этиш ҳуқуқини ҳимоя қилиб қатнашган.

Я.Л.С. Ваша Артикова поступив так, испортила свою педагогическую карьеру навсегда. 

О.Б.Ортиқовага чалғимайлик.

Х.Қ.Нега энди? Ҳар қандай танловда энг муносиб одамлар қатнашади. Уларнинг имконияти, позицияси, дастури танлов туфайли барчага аён бўлади. Танлов янгидан-янги кадрларни очади. “Барса”президентлиги танловида жуда кўп номзодлар қатнашиб келмоқда. Россел, Лапорта, Бартомеулар шулар жумласидан. Қатнашувчиларнинг кўплиги клубга доим фойда бериб келган. Майли, Ортиқова мисолини унитайлик.

Сиз Яша-ака, муносиб ягона номзод ҳақида айтган фикрингизда бошқа бир ҳақиқатни тилга олдингиз. Мираброр-ака атрофида, яъни футбол худудида кимлар бор эди? Мираброр-ака атрофида биронта ташаббускор одамни кўрмас эдик. Нима учун? Чунки у киши 12 йил ичида маъмурий йўлда буйруқ бериш усули билан, эътирозга йўл қўймай, ташаббускорликка йўл бермайякка ўзи қарор қабул қилиб келдилар. Шаҳсий масъулиятни ҳис қилиб янги ғояларни олдинга сурувчи,ўз фикрига эга бўлиб, ҳақиқатини ҳимоя қилувчибиронта мутахассисни атрофида кўрмас эдик. Мираброр-акашаҳсий фикрга эга бўлмаган, президентхатоларини ўз вақтида тузатай демаган, фақат ўриндиғини ўйлайдиган,тепага тобеин одамларни атрофида жамлаган эдилар. Қаранг, сайлов пайтида бирон бир одам қарши бўлиш у ёқда турсин, бетараф ҳам бўлмади.

Я.Л.С. Он такой принял федерацию от своего предшественника. С таким коллективом работал. Ему самому пришлось искать продолжателя своих дел. Я думаю, что он нашёл достойного преемника.

3. ОРИФЖОН ФАРМОНОВ. Умид қиламиз. Кўр-кўрона умид қиламиз. Мираброр-ака ўз командасида ўринбосарни тарбиялаб етиштирмаган эканларки, атрофига “лаббай тақсир”чиларни йиғиб олган эканларки,ўринбосарни четдан қидиришга мажбур бўлибдилар. Рўзиқул Бердиевга қойил қолмадим. Унга ҳурматим баланд эди.

Ҳ.Қ.Рўзиқул-ака федерациямиз президентига мақтов ёғдириб нимага эришмоқчи бўлди, мен ҳам билмадим. Федерацияда урф бўлган муомаланинг қўқон манзиратига амал қилди, шекилли.Гап унда эмас. Федерациямиз футбол ўйинини ривожлантириш йўлида умуман ҳеч қандай стратегик режага эга эмас эди. Инфра-тузилмани яратиш мақсади стратегик режа бўла олмайди. У ҳар қандай фаолиятнинг асосий қисмидир. Олдинги мундиал йўлида  табло рақамлари картондан бўлган стадионда футбол ўйнаб Иордания термаси бизни енгиб, Чилига равона бўлган  эди. Бу гал 4 йилдан кейин ўз чемпионатига эга бўлмаган Сурия термаси бизни жазолаб кетди. Мираброр-акамиз пойдевор қуриш билан овора бўлдилар экан. Офарин. Асосий нарса футбол ўйини эмасми? Асосий нарса юмшоқ ўриндиқларми?Яна бир ўхшатма келтираман. “Пахтакор”га келган Шодиевлар аввал моддий базани яратамиз, ўйин ҳақида кейин бир гап қилармиз дейишмади. Ислоҳатни ўйиндан бошлашди. Моддий базаси бизникидан анча паст бўлган давлатлар кўп. Гананинг қанча футболчиси Европа жамоаларида ўйнайди. Жазоир давлатиўз футболининг ривожи учун бизникидан анча кам маблағ ажратар экан, деб эшитганман. ЖЧ-2014да улар гурухдан яхши ўйнаб чиқишгани эсимда. Айтмоқчиманки, аввало,хозиргача ЎФФда устивор бўлиб келган бошқарув услубига таҳлилий, танқидийбаҳо бериб ўтишимиз шарт бўлмоқда.

О.Б. Конференция ўтди-кетди. Чайналмай олдинга қараш керак. Хайрулла Холиқов, Абдулҳафизлар ўз таклифлари билан чиқиб туришибди. Сиз эса, чайналасиз.

Ҳ.Қ.Эътибор беринг, журналистлар илгари ҳам танқидий мақолалари билан чиқишарди. Бу уларнинг касби-кори. Улар ёза беришади, карвон ўта беради. Илгари ҳам, бугун ҳам масъуллар футбол муаммоларини очиб омма олдига чиқмаган, чиқишмайдиям.Кейин яна айтсам,барча гаплар, барча таклифлар  бошқарув структурасини такомиллаштириш, бошқарув меҳанизмини созлаш ҳақида бормоқда.Ишонаманки, Аҳмаджоновнинг эрта-индин босилиб чиқар, ҳамма интизорлик билан кутган биринчи фармонлари ҳам шу ҳақда бўлади.Олдинга қадам ташлаш бўлмайди. Формага кириш учун бир жойда югуриш бўлади. Механизмни созлаш эмас, механизмни буткул янгилаш олдинга интилиш бўлади.

Олдинга бориш учун аввало орқага, ўнгу-сўлга баҳо бериб олишимиз керак эмасми.Масалан, қуйидан  юқоригача бизда қистирмачилик авж олиб кетганини ҳамма билади.Раҳбарларга12 йил ичида футболимиз босиб ўтган йўлга баҳо бериш учун уч соат камлик қилишинибилар эдик.Барчамиз бугунги футболимизга, эрта кунимизга шунчалар бефарқмидикки, Мажлис эллик дақиқада тугаб бўлса. Ҳамма жим. Тобеинлармиз ҳаммамиз.Наримон-акамиздек фаҳрий ҳам пахта қўйди. Наҳотки унинг учун қандайдир қуруқ лавозимга эришиш гашти футболимиз равнақидан, эрта кунимиздан устун бўлса? Нияти қуруқ лавозимга эга бўлса бўлганими?Йўл қўйган хатоларимизга баралла танқидий баҳо бермайдими? Ёшини ҳурмат қилиб уни тинглашар эди. Шундай қилса, лавозимсиз қолар эди-да. Иштирокчиларнинг ҳамма-ҳаммаси бошловчи қаёққа бошласа шу ёққа кетадиган, айтиши биланқўл кўтариб, қўл туширадиган бир пода мисоли экан.

О.Ф. Тўғри айтасиз.  Лекин конференцияни тайёрлаганлар учун, аввало Мираброр-ака учун, футбол доим оддий бир ўйин ҳисобланган.

Ҳ.Қ. Айни гапни топиб айтдингиз. Кўплар учун футбол ўйинчоқ ҳисобланади. Федерациямиз Мираброр-ака учун асосий ишидан бўшагач, бир келиб кетар жой бўлган, чоғи.У ишқибоз тимсолида фақат Абдураҳмон Фозиловни кўрган, шекилли. Унга қараб ишқибозчилик ҳаракатига баҳо берган, шекилли.Шундай хулоса келиб чиқмоқда. Шунинг учун конференцияга, президент сайловига оддий бир ўйинга, зодагонлар қўлидаги бир ўйинчоққа қарагандай қарагандир. Футбол бир ўйин, ўйинчоқми эдики, футболдагилар атрофдаги баъзилар учун бир қўғирчоқми эдики, юрт ишқибозлари бақироқ оломонми эдики, 50 дақиқада барча тадбирларни юмалоқ ястиқ қилиб юборишса? Энг ачинарлиси, конференцияга йиғилганлар шунга рози эдилар. Аслида, улар азалдан бир ўйинчоқ, кимнидир қўлида, пул берувчи ҳомийнинг қўлидаялтоқланувчи қўғирчоқ бўлиб яшаб юришга кўникиб кетишган.Футболимиз боқиманда бўлгани учун ўзини ҳурмат қилган мутахассис ҳам пулдор олдида шу аҳволга тушиб қолган.

О.Ф. ЯхшиямМираброр-акамтайинлаган президент ўринбосарлари биздан эмас экан.  Шунинг учун яхшиликка умид қиламан.Балким, бир нима энди ўзгарар.

4. Ҳ.Қ.Майли, умид қилинг. Умидворлик асосли бўлса, натижа ижобий бўлади. Ушбу инсон фақат бизга нотаниш бўлгани учунунинг номи билан футболимиз равнақи йўлида биронбир умидимни боғлай олмаётибман. Нима учун?Чунки Умид Аҳмаджонов хозиргача ҳеч қандайдастурни ишлаб чиқмаган экан. У киши йиллар давомида футболимизни кузатиб, у ҳақда ўз шаҳсий фикрига эга бўлиб, унинг хозирги аҳволидан қайғуриболдиндан бирон бир программани ишлаб чиқмаган экан. Сайловга ўз программаси ва бу программани ижро этажак командаси билан, яъни вице-президентлари билан келиши керак эди. Ўз дастурини энди-энди ишлаб чиқмоқчи экан. Барчанинг таклифларини ўрганиб чиқиб бирҳафтада дастур ишлаб чиқишни ваъда бермоқда. Ажабо, футболимиз ҳаёти шунчалар жўн нарса эканми? Ёки танлаган вице-президентлари футболимизни ичидан тушунадиган шунчалар кучли мутаҳассислар эканми? Улар эртаю кеч федерация биносидан чиқмай ишлайдиган ўткир ижрочиларми? Йўқ, асло. Улар ўз ишида доим банд бўлган бошқа соҳа раҳбарларику. Казо-казо раҳбарларку. Мантиқ қани? Ким билан умидимни боғлайман. Нега футболдан чиққан инсонларни вице-президент қилиб тайинламади?Масалан, Соғлиқни сақлаш вазирлигини ёппасига дўхтир бўлмаган инсонлар бошқара олмайдику. Футболни бошқариш мумкин эканми?

Я.Л.С. Я думаю, что Умид Аҳмаджанов правильно поступил. Каждый из вице-президентов имеет большой руководящий опыт. Например, А.Ж.Раматов  продолжительное время руководит важной отраслью в Узбекистане. Буквально из нуля создал хорошую команду“Локомотив”. Ведь огромные деньги тратятся на футбол. Они и будут контролировать поток этих денег. Каждый из них личность. Внутри футбола  кого вы можете назвать личностью? Касымов разве личность, или Акрамов?Не знаю, не знаю. Не скажу. В футболе каждый готов потопить другого ради личной выгоды. Каждый будет тянуть лямку на себя. Вспомним Лущана. В его исполнении я увидел несколько матчей которые останутся в памяти болельщиков.В этом году ускользающую из рук команду собрал в кулак и в ответном матче разбил Саудовский “Ал-Ахли” сосчётом 2:0, тогдашнего лидера группы. Выиграл по всем статьям, не имея никаких шансов выйти из группы. Как он положил на лопатку Абрамова,годом раньше выиграв у него матч в ТТЗ со счётом 2:1. Почему не дали ему на прощание выиграть у Ал-Айна?  Поставив в игру старшим тренером не его, а Карпенко, чего хотели достичь руководители клуба? Хотели унизить значение игры Лиги Чемпионов Азии, или хотели унизить Карпенко? Они насмехались над футболом. Над поединком. Разве не стоял воглаве этой кутерьмы бывший футболист, ныне президент клубанекто Марат Абиев? Вот вам лицо наших специалистов от футбола.

 А другая “Личность”, как только появлялся в “Пахтакор”е настоящий специалист, гнал его в три шеи. Прийдя старшим тренером в “Пахтакор” нектоРадулович, начал сразу менятьрисунок игры. Команда начала играть по новому.Через  три месяца его попросили.В прошлом году в начале сезона пробовался на роль старшего тренера специалист из России Григорян. Мы сразу увидели его превосходство над нашими тренерами. Какой-то наш футбольный авторитет, наша футбольная “личность”попросила его уехать не приступая к работе.  У нас так карикатурно конкурируют между собой наши “футбольные личности”, футбольные авторитеты.

О.Ф. Яша-акам тўғри айтяптилар. Футболда исқиртлар тўлиб ётибди. Азамат Андижоннинг қанча пулини совуриб кетганмуш. Тоир Камадзе Нефтчининг анча пулини ўзлаштирган деб эшитдим. Уни тағинклубга қайтариб обкелишибди. Ока-ука Очиловларчи? Машъалнинг қанчадан-қанча пулини совуришганлиги фақат ЎЗИга маълум.Шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди. Сабабсиз ғийбат тарқалмайди. Янги вице-президентларимиз ўзи тўқ, кўзи тўқ одамлар. Умид Аҳмаджонов ҳали нисбатан ёш одам, футболдаги наҳангларга сўзи ўтмай қолганда унинг вице-президентлари ёрдамга келишади.

5. Ҳ.Қ.Вице-президентлари ким ўзи? Раматов ким ўзи. Футбол оламида ким? Такрор айтаман. Табобатдан ҳабари бўлмаган одам шифохонани бошқара олмайди. Раматовнингмавқеи баланд бўлгани учун уни мақтайликми? Футболимиз учун у нима иш қилди? “Локомотив” учун нима қилди? Мираброр-ака ортиданэргашиб Раматов яратган моддий базани тилга оламизми? Шодиевлар икки ой ичида Ўзбекистонга янги футболни олиб киришди. Темирйўлчини футболда ҳар қандай “мутахассис” алдаб кета олади. “Локомотив, Локомотив” дейсизлар.“Локомотив”да ҳалигача ягона тизим ишлаб чиқилмаган. Катталар ўйинни бир томонга тортса, Ёшлар бошқа ёққа, Беэфкаси ўйинни бошқа ёққа тортади.  Клуб қанчадан-қанча пулни елга совурмаяптими? ОЧЛдаги ўйинларни эсланг. Ўйин сифати  нольга тенг бўлди. Шодиевлар Бабаянчиларни кетказиб ўрнига вақтинчалик Жасур Абдураимовни бош мураббий қилиб тайинлашган эди. Вақтинчага! Абрамовни кетказиб клуб президенти Ражабов Мансур Қўчқоровичжисмоний тарбия бўйича ёрдамчиМирко Еличични вақтинча бош мураббий этиб тайинлаган эди. Вақтинчалик икки йилга чўзилиб кетди. “Локомотив” ўзи учун ҳалигача ўйинни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқмаган. Бошқарув тизими яратилмаган. Ё Андрей, ё Равшан, ё Тўлабек Ўзбек футболида ким эди-ки, у бош клубимизнингбошқарув структурасини ташкил қилса?  Ҳаммаси Миркогақолиб кетган. Уни куни кеча Арвеладзе ютиб кетди.Шота билан тенгма-тенг жанг қила олгани учун Миркодан миннатдор бўлишимиз керак. Гапларимни Раматов ўқимайдиям, мабодо ўқиса, тушунишни истамайдиям. Энди у киши бутун Ўзбек футболини бошқарадилар экан. Ўзбекистон футболини “Лкомотивга” айлантириш учунми?

Я.Л.С. Мы все преувеличиваем роль президента или вице-президента федерации. Вообще по уставу роль Ф.Ф.Узбекистана в жизни нашего футбола незначительна. Федерация не имеет право вмешиваться во внутренние дела клубов. Клубы самостоятельно ведут свои хозяйственные, денежные дела. Клубы сами определяют свои задачи и цели. Ф.Ф.Уз. не имеет право устраивать аудиторские проверки  в клубах. Ф.Ф.Уз. не имеет право финансировать расходы клубов. Федерация по сути своей координирующий орган. Так как, развитие  футбола в стране определяет прежде всегоуровень игры клубных команд и так как,Ф.Ф.Уз. не имеет право вмешиваться во внутреннюю жизнь клубов, ажиотаж вокруг вновь избранного Президента Ф.Ф.Уз неуместен. Например, уровень игры Английских клубов не зависит от действий президента АФА. Зачем устраивать весь этот сыр-бор вокруг нового президента Ф.Ф.Уз?

О.Б. Ана холос, етиб келдик. Куюниб қилган шунчалар кўп баҳсу-мунозараларимиз бефойда экан-да.

Ҳ.Қ. Асло. Бизнинг ишимиз ҳеч қачон бефойда бўлмайди. Футбол оммаси номидан гаплашдик. Ишқибозлар юртиданмиз. Футбол ишқибозлар учун ўйналади. Футбол Ишқибоз билан тирик. Федерация учун ё Раматовга қарата ёзмадик. Улар гапларимизни тингламаслиги мумкин. Уларнинг маслаҳатчилари бизларсиз ҳам жуда кўп. Уларнинг одамлари бизлардан бошқача. Улар вип одамлар. Ишқибозлар учун ёздик. Футбол оммаси учун қанча ёзмайлик, шунча кам.

О.Б.Сиз ҳам азиз ўқувчиларимиз, омон бўлинг. Суҳбатимизда қатнашганингиз учун  раҳмат. Беҳудага вақтингизни олган бўлсак, узр сўраймиз. Стадионда кўришгунча ҳайрлашиб қоламиз.

29.09. 2017й.                                                                Дастурхон ёзиб сизга интизор қолувчи Ҳасанали отангиз ёздим.

МТЖ

25.09.2017, 16:06:30 179 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш