Мунғайиб қолган Барселона

Биз интиқиб кутган чемпионлар лигаси ҳам етиб келди. Саралаш ўйинларининг ўзиёқ бу йилги мавсум интригага бой бўлишини исботлаб қўйди. Албатта ҳозирданоқ Реал Мадрид жамоаси фаворит саналиши турган гап, лекин "Манчестер Юнайтед", «Ювентус», «Бавария» ва «Ливерпул» ҳам кучли жамоалари Дарвоқе Англиянинг икки клуби гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўл олмаган бўлсада, дарҳол фаворитлар қаторидан жой олди, бу ҳам мусобақанинг қизиқ ўтиши ҳақида бизга ваъда бераётгандек гўё. Албатта Челси ва бир қатор футбол жамоалари мендан ранжишмасин, ҳамма жамоа ҳолати ва таркиби ҳақида кейинги мақолаларда тўхталиб ўтамиз. «Бир жамоа эсингдан чиқиб қолди шекилли.. » ,-демоқчимисиз, ҳа сиз ҳақсиз. Барселона. Барселона жамоаси ҳам ўтган мавсумдаги муваффақиятсизликдан сўнг бу йилги мавсумда айниқса трансфер бозорида чаққонлиги билан ҳаммани ҳайратга солади деб ўлаган эдим, лекин энг яхши форвардини ашаддий рақиби ПСЖ (парис сент жермен) жамоасига трансфер қилиб ҳаттоки Реал жамоаси муҳлисларини ҳам ҳайратга солди. Чунки Неймарнинг дриблинглари ва ажойиб паслари Ла лигага ўзгача жозиба берарди. Бу трансфер пулига бир эмас бир нечта яхши футболчи сотиб олса бўларди, лекин ишонинг Неймар барибир Неймарда!

Барсада ким қолди Месси ҳа яна ўша жабирдийда Месси. «Нега ундай дейсан ҳаммасини кетишига шу сабабчику!»- дейишга шошилмай туринг ва мақолани охиригача ўқинг. Леонел Месси жамоанинг ҳақиқий етакчиси у ҳар қандай чемпионатни безаши мумкин, унга турли чемпионатлар ва турли жамоалардан келган таклифларга қарамасдан у ўз жамоасига содиқ қолмоқда. Голли узатмалари ва голлари билан ҳозирча тенгсизлигини исботламоқда, лекин қачонгача ўзи масъулиятни бўйнига олади. Роналду мухлислари ва Роналдуга ҳурмат сақлаган ҳолатда шуни айтмоқчиманки, Роналду ва мухлисларини янги соврин йил футболчиси номинациясини қўлга киритгани билан табриклайман. Шу тақдимотда Роналду айтдики барчаси учун жамоадошларимга рахмат деди. Ҳа жамоа бу ерда катта роль ўйнайди, майдонда 11 кишига 11 киши ўйнайди. Агар биз доим мақтайдиган Месси ва Роналду иккаласидан бир жамоа тузиб майдонга қўйсак ўзимизнинг йигитлар ҳам уларни «чирпирак» қилиб ташлашади. Голеадорни голеадор қиладиган бу асистент ҳисобланади шундай эмасми Рони шуни тан олди. Сўнги Эл-Класикодан сўнг шу маълум бўлдики Барселона Реалдан кучсиз кўринмоқда. Бу жамоаларнинг ҳақиқий кучи Эл-Классикода билинади ва бу билинди ҳам.

Турли оммавий ахборот воситаларида Месси таркибни кучайтиришни сўради, бу футболчини сотишни сўради деган хабарлар бот-бот қулоққа чалиняпти. Ҳудбин деб ўйламанглару, лекин мен Мессини даражасидаги футболчи бўлганимда ҳақиқатда шундай қилган бўлардим ёки жамоадан кетардим. Ўзингиз вазиятни ҳис қилишингиз учун фараз қилинг конкурсларда сиз билан тенг даражадаги рақибингизни сизга тегишли сиз олишингиз мумкин бўлган совринни қўлга киритса уни қўлини сиқиб табриклаб қўйиш сизга ёқадими?.. Агар бу ҳол бир неча маротаба бўлсачи… Агар сизнинг кўнглингизга шу ҳолат сиғса, ҳафа бўлмангу сиз ўсишдан тўхтаган инсонсиз ўз устингизда ишланг. Мавзудан четга чиқмайлик. Бу ҳолат Месси мисолида бир неча маротаба содир бўлди. Месси совринларни ютишни ҳоҳламайди деб ўйлайсизми Албатта Роналду бу ютуқларни ўз меҳнати эвазига олди, лекин жамоадошларини унутмагани ҳам тахсинга сазовор. Мессида ва “Барселона”да эса жамоа нураб бормоқда. Барселонанинг «Б» гуруҳдан жой олганининг ўзи ҳам ҳозирда “Барса”нинг Испанияда иккинчи жамоа эканлигини исботламоқда.

“Барселона” бу йил қилган хатоларини айтиб ўтмоқчиман,албатта, бу менинг фикрим.

Мураббий. «Барселона» ҳар даврда топ клуб бўлиб келган демак жамоага мана шундай мураббий керак эди, лекин “Барселона” ўртача клубда ишлаган мураббийни таклиф қилди. Бу икки гегемон тўқнашувида ҳам билиниб қолди. Шу ўринда айтмоқчиманки Эл-Класссико ҳароратини ҳис қила олмаган мураббий бу икки грант клубга келмагани маъқул.

Неймарнинг трансфери. Бу ажойиб Форвардни ҳар қанақасига олиб қолиши керак эди. Унинг ўрнини ҳеч қайси футболчи боса олмайди. Таъбир жоиз бўлса Суаресга олтин бутсани қайсидир маънода Неймар олиб берганига шубҳангиз бўлмаса керак

Трансферларни тўғри йўлга қўйилмаганлиги.

Месси тузиб берган футболчилар рўйҳати дейилаётган футболчиларнинг қай бирини мақтай оласиз. Уларнинг ҳеч бири ўз баҳосига лойиқ эмас.

Мессига сардорлик боғичини берилиши. Бу анча долзарб мавзу. Аслида боғич Иниестада қолгани яхши чунки ҳужумчи ҳудбин бўлиши ва ўзини ўйлаши керак. Шундагина яхши натижа қила олади. Бутун жамоани маъсулиятини кўтара олиш эса ҳужумчига оғирлик қилади ва бу масулиятли бўғични ярим ҳимоячилар боғлагани маъқул.

Бу йилги мавсумдаги интригани сақлаб қолиш учун “Барселона” ҳаракат қилмаса бўлмайди. Йўқса бу йил ҳам Реал барча клубларни яксон қилиши турган гап.

Умиджон Умаров. Фарғона

26.08.2017, 11:38:13 1557 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш