Вики Вакнин: «Ўзбекистон футболини танитиш керак»

«Пахтакор» футбол клуби бу йил ажойиб трансферларга қўл урди. -Гиди Канюкнинг трансфери ўзбек футболида алоҳида ўрин тутади. Биз унинг агенти билан суҳбат қуришга муваффақ бўлдик.

-Салом Вики. Ўзингиз ҳақингизда маълумот бера оласизми?

-Тўлиқ исмим Вики Вакнин. Мен 10 йилдан бери ҳуқуқшунослик билан ҳамда футбол агентлиги билан шуғулланаман. Мен Европадаги энг катта «Лиан Спортс» агентлиги аъзосиман. Унинг эгаси Фали Рамадони ҳисобланади. Мен эса унинг шахсий ассистенти ҳисобланаман. Бизнинг агентлигимиз дунёдаги энг катта трансферларни амалга оширади, бу ҳақида сиз ўзингиз гоогле тизимидан текширишингиз мумкин.

Бу Вики Вакниннинг инстаграм саҳифаси: Viki_vaknin

Ёшингиз нечида? Ўзбекистонимиз ҳақида нима дея оласиз?

-Ёшим 35 да. Бу менинг Ўзбекистонга биринчи ташрифим. Менинг таассуротларим жуда катта. Айниқса Тошкент-ажойиб шаҳар. Одамлари жуда яхши, овқатлари ёқди. Насиб қилса, яна келишни режалаштираяпман.

-«Пахтакор» клуби ҳақида фикрингиз? Клуб сизда қандай таасурот қолдирди?

-Айтишим мумкинки, клуб ажойиб тарихга эга. Жамоа ҳозир барча совринларга эга чиқишни хоҳлаётганини жамоага таклиф қилинган машҳур мураббий Арвеладзе мисолида сезиш қийин эмас. Ўйлашимча, клубда ҳамма нарса яхши ташкил қилинган, барча ҳодимлар профессионал ва Арвеладзе жамоа одатланиб қолган чемпионликка қайтара олади.

-Гиди Канюкнинг трансфери қанча?

-Бу сир.

instagram: Viki_vakn2in

-Клубдан қанча ойлик олади?

-Бу сир.

-Бизнинг футболчилар билан шуғуллан бўлармидингиз. Умуман, бизнинг футболчиларимиз ҳақида нима дея оласиз?

-Жамоаларнинг бир неча машғулотларида қатнашдим. Уларни кузатдим. Футболчиларингиз жуда кучли, лекин техник томондан бироз камчиликлари бор. Яхши футболчи бўлиш учун ақлли бўлиш ҳамда ўз устида кўпроқ ишлаш зарур.

Яхши футбол агенти бўлиш учун нималар қилиш зарур?

-Аёл киши бўлиб футболнинг ичида юриш жуда қийин. Мен ўз футболчиларимни ўз фарзандларимдек яхши кўраман. Уларнинг ёнида туну кун ўйлайман. Футбол агенти у фақат шартнома имзолагунча бўладиган жараён эмас. Бу касб учун ўзини бериш керак. Доим футболчилар ҳақида, уларнинг туйғулари ҳақида ўйлаш керак.

-Дейлик мен футболчиман. Сиз менинг агентим бўлишингиз учун нима қилишим керак?

-Менинг ҳизматимдан фойдаланиш осон. Шунчаки топ ўйинчи бўлинг. (ҳазил) Мен учун янги кишилар билан ишлаш доим қизиқ бўлган. Лекин шу билан бир қаторда ўз талабларим ҳам бор. Мен доим келажакка назар соламан. Агар футболчи билан нимадир қила олишга кўзим етса, қабул қиламан. Мен учун сон эмас сифат биринчи ўринда.

-Орзуингиз нима?

-Авваламбор, эътибор учун катта раҳмат. Ҳар доим мақтовлар эшитиш ёқимли. Менинг орзуларим доим улкан бўлиб келган. Мен ўз ишининг устаси Фали Рамадани билан ишлайман, бунинг ўзи ёқимли. У мен учун отадек қадрдон, устозим ҳамда идеалисм ҳисобланади. Орзум унга ўхшаш ва мана шу катта компанияни бошқариш. Ундан ташқари яна бир орзум футбол клубига эгалик қилиш. Мен футбол билан туғилиб, у билан яшаяпман.

-Орзуларингиз ушалишини тилаб қоламиз. Ўзбек журналистлари ҳақида нима дея оласиз?

-Менга журналистларингиз томонидан жуда кўп қўнғироқлар бўлиб турибди. Сизлар эса мен интервью беришга қарор қилган биринчи ўзбек сайтисиз. Ўйлашимча, лигада кўп нарсани ўзгартириш зарур. Энг биринчи навбатда, футбол федерациянгиз телевидения ҳуқуқларини сотиб олишлари ва барча футбол учрашувларингизни бутун дунёга намойиш қилиш ишларини олиб боришлари зарур. Бу футболингиз ривожи учун жуда ҳам муҳим. Медиа футболни аҳамиятини оширади. Балки мана шу йўл билан кўпчилик чет элликлар инвестициясини киритишни хоҳлаб қолишар.

-Бизнинг сайтимиз ҳақида биласизми?

Афсуски йўқ. Лекин янги нарсани ўрганиш доимо мароқли.

-Мароқли суҳбатингиз учун катта раҳмат.

Сизларга ҳам раҳмат.

Эркинжон Ғайбуллаев

Илҳомжон Ибрагимов суҳбатлашди.

Суратлар инстаграм саҳифасидан олинди:  Viki_vaknin

Манба: Penalti.uz

Вики Вакнин

12.08.2017, 16:08:13 4029 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш