МСНнинг сўнгги ўйини (?)

Неймар «Барселона»ни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар сўнгги кунларнинг энг асосий мавзуси бўлиб турибди. Мухлисларни клуб бразилиялик ҳужумчининг кетишига унча қаршилик кўрсатмаётгандек туюлаётгани ажаблантириши мумкин. Бироқ каталонияликларда Лионел Мессидек футболчи борлиги ва у яхши формадалиги эсланса, бу ҳолат тушунарли бўлиши мумкин.

иван-ракитиc-неймар-луис-суарез-барcэлона-реал-мадрид-иcc_1осcққ3ҳ6бс9ж194зф31дх3уэа

«Барселона»даги барча Неймарнинг қолишини хоҳлаётгани турган гап. 25 ёшли ҳужумчи жамоадаги кўпчилик билан яхши дўстлашган, шунингдек, у айни дамда жаҳоннинг энг яхши уч футболчисидан биридир. Аммо у жамоадан кетган тақдирда ҳам бу клуб учун фожеа бўлмаслиги аниқ.

Халқаро Чемпионлар Кубоги дориасида Маямида бўлиб ўтган «Реал»га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушган Неймар ўзининг ажойиб ҳолатда эканлигини кўрсатишда давом этди. Бразилиялик футболчи Ракитичга голли узатма берди, Пикенинг голига олиб келган ҳужумни бошлаб берди, шунингдек мадридликлар дарвозаси олдида ўзи ҳам қатор қулай вазиятларга эга бўлди.

Шундай бўлса ҳам, ушбу ўйинда Лионел Месси дирижёрлик қилди. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби ўйин бошидаёқ «Барса»ни ҳисобда олдинга олиб чиқиб, ажойиб тўп узатишлари билан ўйинни янада қизиқарлироқ қилишга ҳисса қўшди. Неймар эса адашган вазиятлар ҳам бўлди – лекин бу унча аҳамиятли эмас, чунки бу шунчаки мавсумолди ўйини эди.

Аҳамиятлиси – икки ҳафтадан кейин иккала жамоа ўртасида Испания Суперкубоги доирасида бўлиб ўтадиган ўйиндир. У пайтда Неймар ҳам жамоани тарк этган бўлиши мумкин бўлади. Амалда, Маямидаги «Эл Класико» Луис Энрике томонидан «футбол тарихидаги энг кучли трио» дея таърифланган МСН учлиги сўнгги марта майдонга тушган ўйин сифатида ҳам қолиши мумкин.

«У «Барселона»дан кетса, ғалати бўлади. Унинг кетиши бизининг унга бъолган муносабатимизни ўзгартирмайди. Биз барчамиз унинг қолишини истаймиз. У жаҳоннинг энг кучли футболчиларидан бири ва биз ундан завқ олишимиз керак», – деган эди Неймарнинг жамоадоши Луис Суарес ўйиндан олдин.

Аммо, МСН учлиги сўнгги мавсумларда қанчалик ҳайратланарли ўйин кўрсатганига қарамай, «Барселона»да мувозанат бузилганини ҳам кўпчилик пайқади. Айниқа, 2013 йилда бразилиялик футболчининг жамоага келишигача бўлган даврда «Барселона»ни ҳаммадан ажралиб туришида асосий омил бўлган ярим ҳимояда муаммолар кузатилди.

222 миллион евролик трансфер пули (ва устига «ПСЖ» футболчиларидан бирини ҳам олиб келиш имконияти) «Барса»га ажойиб тактик сифатида танилган янги мураббий Эрнесто Валверде қўли остида жамоани янада кучайтириш имконини беради. Шунингдек, бу клуб трансфер ойнасининг қолган вақтида асосий таркиб учун сифатли номзодларни олиб келишига ҳам замин яратади.

Мавсум олдидан ўтказилган «Эл Класико» унча кўп нарсага ойдинлик киритмаса ҳам, бу ўтган мавсумда «Барселона» ва «Реал» ўртасида бўлиб ўтган икки ўйин йўналишини давом эттирди. Ўша иккала ўйинда ҳам «кўк-анорранглилар» яхшироқ бўлган, бироқ Зинедин Зидан жамоаси Ла Лига ва Чемпионлар Лигаси бош совринлаирни илиб кетган эди.

«Барса» Маямида ҳам «Реал»дан кўра кўпроқ имкониятларга эга бўлди. Бироқ узоқ мавсум давомида каталонияликлар бир неча фронтда кураш олиб бориш учун кучли таркибга эҳтиёж сезади. Месси сафида бўлиб турган жамоа эса катта совринлар учун «Реал» билан рақобатлашишдан чўчимаслиги табиий. «Мен Месси ва барча футболчилардан энг яхши ўйинларини кўрсатишларини кутяпман. У ғайриоддий футболчи ва биз бу мавсумда барча совринлар учун ҳаракат қиламиз», – деди бу ҳақида Валверде.

Мессининг ғайриоддий футболчи эканлиги шундоқ ҳам маълум, зеро у 2008 йилда Гвардиола жамоасининг асосига айланганидан буён «Барселона»га саноқсиз совринлар ютишга ёрдам берди. У буни 2013 йилда Неймар келишидан аввал ҳам қилганди, кейинги мавсумларда бразилиялик футболчи билан бир сафда ҳам амалга оширди ва Неймар жамоадан кетса ҳам бу ишини давом эттираверади.

Muhokama.com

30.07.2017, 19:28:47 3657 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш