“Манчестер Юнайтед” қизлар жамоаси, чунки...”

“Манчестер Юнайтед” бутун дунёда ўзининг миллионлаб мухлисига эга. Улар клубларини жуда-жуда яхши кўришади. Жумладан, мана бу мухлиса — Лада ҳам.

“Менинг исмим Лада. Мен 10 йилдан бери футболга қизиқаман. Очиғи, биринчи марта нега футболга қизиққанман, футболнинг нимасини яхши кўрганман, ўзим ҳам билмайман. Ҳатто нега айнан “Манчестер Юнайтед”га қизиққаним ҳам менга маълум эмас. Билганим шуки, “Манчестер Юнайтед” — менинг энг севимли жамоам. Уни ҳеч нарсага алмашмайман. Худди севимли жамоамнинг севимли футболчиси Эрик Кантона айтганидек, “Уйингни, машинангни, севган қизингни алмаштиришинг мумкин, лекин севимли жамоангни асло бошқа нарсага алмаштира олмайсан”.

Кўпчилик мендан “Ҳаётингдаги энг севимли кун қайси?” деб сўрашади. Мен эса қувонч билан шундай жавоб бераман: “Орзулар театри”га ташриф буюрган куним!” Биласизми, нега бундай? Чунки мен Манчестерга келган куним худди ёш болалардек қувонаман, ҳатто йиғлайман! Мен севимли футболчиларим яшайдиган бу кўчалар, бу шаҳар, бу атмосферада ўзимни бахтли ҳис қиламан. Онам доим мен ҳақимда шундай дейди: “Қизим қариндошлари ҳақида кўп нарсани билмайди, аммо севимли жамоасининг тарихи ва ўйинчилари ҳақида билмаган нарсасининг ўзи йўқ”. Ойим ҳам, мен “Манчестер Юнайтед” тарихи, афсоналари, ўйинлари ҳақида соатлаб гапириб беришим мумкин. “Манчестер Юнайтед” — қизлар жамоаси, бу жамоани кўп қизлар яхши кўришади, чунки унда ҳақиқий эркаклар ўйнайди. Мен жамоамни шунчалик яхши кўраманки, унинг таркиби қандай бўлиши ёки уни ким бошқаришининг умуман қизиғи йўқ. Кимлар ўйнашидан қатъий назар, “Манчестер Юнайтед”ни ҳеч ким тўхтата олмайди. Чунки футболчилар ақл билан ўйнашади ва мураббийларининг буйруғини сўзсиз бажаришади. Бу футболчилар ўзлари ўйнаётган клубнинг тарихи қанчалик буюк эканлигини яхши билишади, шунинг учун ҳам уялтириб қўймасликка ҳаракат қилишади.

“Манчестер Юнайтед” менга одамларни, футболни ва ҳаётни севишни ўргатди”. 

15.07.2017, 17:46:08 4133 1

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак

  • #1 aqilli

    2017-07-17 06:27:44

    МЮ хорошо МС хорошо АРСЕНАЛ лучше.

×Ёпиш