Роналдино: «Коутинёни »Барселона«да мухлислари борлигини биламан»

Каталониянинг «Барселона» ҳамда Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Роналдино, ватандоши Коутинё ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

«Умид қиламанки, Коутинё жароҳатидан тузалиб, »Ливерпул«да бутун мавсум давомида кўрсатган ўйинини намойиш қилади. Бу йил у европанинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлди ва мен »Барселона«да унинг мухлислари кўп эканини биламан. »Ливерпул« Коутинёни сақлаб қолишни исташи табиий, чунки улар жамоавий ўйинни унинг атрофида қуришган. Бироқ сиз бу даражада ўйнасангиз, албатта бошқа жамоаларни қизиқтирасиз», - дейди Роналдино.

Маълумот учун, Коутино жорий мавсумда 14 та учрашув ўтказиб, 6 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Манба: www.championat.com

Барселона, Коутинё, Роналдино

26.12.2016, 16:46:58 579 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш