Расман: "Вальядолид" "Реал" дарвозабонини ижарага олди

"Реал" Андрей Лунинни ижарага бериб юборди.
"Реал" клуби дарвозабони Андрей Лунин "Вальядолид" клубига ижара асосида ўтди.
21 ёшли дарвозабон "Вальядолид" сафида 2019/20 йилги мавсумни тўлиқ ўтказади.
Украиньалик посбон 2018 йилнинг ёзида "Реал" сафига келиб қўшилган. Ўтган мавсумни, "Леганес" сафида ижарада ўтказди ва Ла Лиганинг 5 та учрашувида майдонга тушди.
Луниннинг мадридликлар билан 2024 йилнинг ёзига қадар шартномаси бор.
Сўнгги мавсумда, "Вальядолид" Ла Лигада 16 ўринни эгаллаган ва юқори лигада жон сақлаб қолди.

14.08.2019, 02:11 48 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш