Неймар учун ПСЖ "Барса"дан 250 млн евро талаб қилмоқда

Неймар фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин.
ПСЖ клуби форварди Неймарни "Барселона" клубига 250 млн евро эвазига сотиб юборишга тайёр.
Францияликлар Неймарни "Барса"дан бошқа ҳар қандай клубга сотишга тайёр эканликларини билдиришган эди. Аммо бразилиялик футболчига харидор топиш қийин бўлгани учун "кўк-анорранглилар" билан музокарага киришишга қарор қилишган.
Неймар трансфери учун Каталония клуби бирор-бир футболчини қўшиб беришни истаса, ПСЖни фақатгина битта футболчи қизиқтиради. Парижликар бош мураббийи Филиппе Коутиньони жамоада кўришни истайди.
"Барселона" ҳозир трансферни амалга ошириш учун фақатгина бир футболчига маълум миқдорни қўшиб бериши мумкин. Аммо ПСЖнинг талаб қилган суммасига эътибор берсак, ушбу трансфер амалга ошиш имконият паст даражада.
Манба: Marca

13.08.2019, 19:46 62 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш