"Зоб Аҳан" дарвозабони қўпол хатога йўл қўйди ва... (видео)

Эроннинг "Зоб Аҳан" клуби дарвозабони Муҳаммад Багер Садеги ОЧЛ 1/8 финал босқич жавоб учрашуви доирасида "Ал Иттиҳод"га қарши учрашувда қўпол хатога йўл қўйди.
Иккинчи бўлимнинг бошида, ҳисоб 1:1 бўлиб турган вақтда эронлик футболчи тўпни тепиб юбориш мақсадида дарвозасини ташлаб чиқди, аммо оёғи тўпга тегмаслиги натижасида кулгили гол ўтказиб юборди.
Якунда саудияликлар 4:3 ҳисобида зафар қучишди ва чорак финал йўлланмасига эга чиқишди.

13.08.2019, 12:51 39 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш