Шомуродов ўз голини 40 йил олдин ҳалок бўлган «Пахтакор» футболчиларига бағишлади

«Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россия чемпионатининг 5-тури доирасида бўлиб ўтган «Крилья Советов»га қарши ўйин (1:0) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


«Менга барча голларим ёқади. Айниқса, сенинг голингдан кейин жамоанг ғалаба қозонса. Шу боис, «Крилья» дарвозасига урган голим муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Гол билан якунланган ҳужумда Ионов ажойиб ҳаракат қилиб, менга яхши узатма берди. Хорик Байрамян ҳам тўпни ўтказиб юборди ва тўп менга келаётганини кўриб, унга оёқ қўйишга улгурдим. Ўйинда гол уриш мен учун муҳим ва приниципиал аҳамиятга эга. Мен ҳужумчиман ва бу менинг ишим.

Бугунги голимни «Пахтакор»га бағишлайман (куни кеча «Пахтакор» авиаҳалокатига 40 йил тўлди — Stadion.uz изоҳи)", — дея Шомуродовнинг сўзларидан иқтибос келтирди «Матч ТВ».
Манба: championat.com

13.08.2019, 06:32 156 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш