Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси

“Penalti.uz” спортга ихтисослашган ахборот портали ўз таснифига кўра Ўзбекистон Суперлигаси 16-турининг рамзий терма жамоасини эълон қилади.
Бу галги жамоа 3-5-2 тактик схемаси асосида шакллантирилди.
Дарвозабон ролига «Андижон» посбони Руслан Матниязов лойиқ кўрилди. Голкипер Бекободда меҳмон бўлган андижонликлар ғалаба қозонган баҳсда қуруқ церийа ўтказди. Учрашувдаги энг қизиқарли вазият у билан рўй берди. Рақиби билан тўқнашиб кетган Руслан «айланиш» борасида ПСЖ форварди Неймар учун ҳам «Мастер-класс» ўтиб берди. Браво!
Бу турда олдингиларидан фарқли равишда ҳимоячилар ёрқин ўйини билан ажралиб турмади. Улар орасидан Радослав Алексич («Андижон»), В.Бубаня («Сурхон»),  Махарадзе («Сўғдиёна»)ларни танлаб олдик. Эътиборлиси, уларнинг ҳаммаси легионерлар ҳисобланади.
Майдон марказига «Насаф» ва «Андижон»нинг ўйинини назорат қилиб ғалабанинг яширин калити бўлган Азиз Ғаниев ва тажрибали Дилшод Рахматуллаевлар жойлаштирилди. Ғаниев мазкур турда пенальтидан гол ҳам киритди.
Шерзод Каримов эса Бабаян жамоасини 90+5 дақиқада мағлубиятдан қутқариб қолди. «Пахтакор» эса сермаҳсуллик кўрсатишда давом этади. «Шерлар»нинг бошқалардан бир эмас, икки бош устунлиги тобора ойдинлашмоқда. «Бухоро»га қарши дубл қайд этган Бикмаев-Черан тандеми яна эътибор марказида.
Марказий ҳужум зонасига Ш.Эркинов ва З.Полвонов қўйилди. Чунки, ҳар икки ҳужумчи ўз жамоаларининг ғалабасиз церийасига нуқта қўювчи голларни киритиб, учрашув тақдирини ҳал қилишди.
Энг яхши мураббий сифатида Шота Арвеладзе танланди. Зеро, унинг жамоаси ҳеч кимни аяб ўтирмаяпти. Бу турда жабрланувчи ролида - «Бухоро».
Фахриддин Рўзиев тайёрлади
Манба:Penalti.uz

16-tur, Andijon, Cocacola Superliga

12.08.2019, 20:58 234 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш