«Арсенал»нинг ўзаги бўлиши кутилган яна бир инглиз жамоани тарк этди

«Арсенал» ҳимоячиси Карл Женкинсон фаолиятини Чемпионшипда давом эттирадиган бўлди.
 
«Ноттинҳэм Форест» 27 ёшли инглизни «тўпчилар»дан сотиб олиб, у билан 3 йиллик шартнома тузганини маълум қилди.
Ҳар икки клуб ҳам ўз эълонида трансфер қийматини очиқламаган.
Маълумот учун, «Арсенал» Женкинсонни 2011 йилда «Чарлтон»дан трансфер қилганди. Бир неча йил ижара асосида инглиз клубларида ўйнаган Карл ўтган мавсум Унаи Эмери қўл остида жами 8та учрашувда қатнашди, улардан учтаси – Европа Лигаси баҳслари эди.
Женкинсон «Арсенал» сафида жами 70та ўйин ўтказиб, битта гол урди ва 5та голга ҳаммуаллиф бўлди.
Шу тариқа, «тўпчилар»нинг ўзаги бўлиши кутилган, Арсен Венгер даврида асосий жамоага қўшилган беш нафар британиялик футболчининг («British Core») бешинчиси ҳам клубни тарк этди. Бунга қадар Аарон Рэмси («Ювентус»), Жек Уилшир («Вест Ҳэм»), Киран Гиббс («Вест Бромвич») ва Алекс Окслейд-Чемберлен («Ливерпуль») бошқа клубларга ўтиб кетишган эди.

07.08.2019, 17:37 92 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш