«Барселона» Неймарни қайтаришнинг бошқа йўлини топди

«Барселона» мутасаддилари Неймарни «ПСЖ»дан қайтаришнинг бошқа чорасини ўйлаб топди.
 
Sport.es`нинг ёзишича, айни пайтда клублар ижара келишуви бўйича музокара ўтказишяпти. «Барса» бразилияликни дастлаб ижарага олиб, трансфер ҳуқуқини бир йилдан кейин сотиб олишни мўлжаллаган.
Манбада каталонияликлар трансфер суммасини камайтириш учун «ПСЖ»га яримҳимоячи Иван Ракитични беришга тайёрлиги маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Неймар жароҳатидан тузалиб, шу ҳафта ўртасида «ПСЖ»нинг жамоавий машғулотларига қўшилди. 
Аввалроқ ҳужумчига «Реал» ҳам ҳамон даъвогарлиги, унинг учун парижликларга бир неча футболчиларини таклиф этаётгани, улар орасида Лука Модрич ҳам борлиги ҳақида хабар тарқалган эди.

04.08.2019, 17:56 410 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш