Лукаку «Манчестер Юнайтед» йиғинида қатнашмаяпти

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Ромелу Лукаку клубни тарк этиши мумкин.
 
Manchester Evening News хабарига кўра, бельгиялик тўпурар жамоанинг Австралиядаги йиғинида иштирок этмаяпти ва «Интер» билан музокара ўтказмоқда.
Италияликлар 26 ёшли Лукаку учун 70 миллион евро беришга тайёр, аммо фақат уч қисмга бўлган ҳолда. «Манчестер Юнайтед» эса бунга рози эмас ва тўловнинг тўлиқ ўтказилишини истаяпти.
Ўтган мавсумда Лукаку «Манчестер Юнайтед» таркибида барча мусобақаларда 45та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол урган ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

11.07.2019, 19:27 64 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш