Дрогба ҳақида нималарни биласиз?

Дидье Дрогба 1978 йил 11 март Кот-дЪИуварда тавваллуд топган. 5 ёшида Францияга йўл олди. Оилавий муаммолар сабаб 8 ёшида уйига қайтишга мажбур бўлди. Бироқ, Иувардаги инқироз Дрогбаларнинг француз диёрига кетишига сабаб бўлди.
Дрогба футбол сирларини ўргана бошлади. Маҳаллий ёшлар жамоаларида тўп сурди. Дидье дастлаб ҳимоя чизиғининг ўнг қанотида ҳаракат қилар эди. Аммо, мураббийлар жисмонан бақувват, якка курашларда енгилмайдиган «Диди»ни марказий ҳужум зонасига кўчиришди. Жаҳон футболи шу тариқа яна бир кучли ҳужумчи билан бойиди. «Ле-Ман»нинг ёшлар жамоасидан 20 ёшида асосий жамоа сафига қўшиди. 1999 йил илк профессионал шартномасини шу клуб билан имзолади. 2002- йилгача «Ман» шаҳри жамоасида тўп сурди.
2002- йил «Диди» атиги 80 минг фунт эвазига Генгам сафига қўшилиб, 34 учрашувда 17 гол уриб тўпурарлар рўйхатига кирди. Флоран Малуда билан ажойиб тандем юзага келтириб барчани ҳайратга солди.
2003 йил «Диди» «Олимпик Марсел»га, Флоран эса «Олимпик Лион»га равона бўлишди. «Диди» 6 миллион еврога баҳоланди. «Олимпик» сафида 55 учрашувда 31 гол урди. «Партизан»га қарши чемпионлар лигаси баҳсида илк хет-трикига эришди. Франция чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб эътироф этилди. Тўпурарга «Арсенал» ва «Челси» қизиқа бошлади. Дидие эса Жозе Моуринё қўл остида тўп суришни хоҳлади. Трансфер 2004 йил 21 июлда амалга ошди, 38 миллион еврога баҳоланди. Ваҳоланки, икки йил муқаддам Дидиени 80 минг фунтга баҳолашганди. «Аристократлар» сафида кўрсатган ўйинига ортиқча таъриф шарт эмас. 8 йил ичида жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бирига айланди(164 гол, 4-ўрин). 2012 йил 19 май санасида «Алианз Арена»да 88-дақиқада мюнхенликлар дарвозасига киритган голи фаолиятидаги энг муҳими ҳисобланса керак.
 Шу ўйиндан кейин Лондондаги миссияси якунланганини эълон қилди ва чин юртига йўл олди. Кейинчалик, Дрогба «Шанхай Шехуа», «Галатасарой», «Челси»(Моуринё қисқа муддатга қайтарганди), «Монреал»(Канада), «Финикс Рейзинг» жамоаларида тўп сурди. Шундай қилиб, ҳужумчи 2018 йилда бутсаларини михга илди.
Дарвоқе, «Диди»нинг онаси болалик йилларида ўғлини «Тито» деб чақирган. Сабаби Югославия президенти Иосиф Броз Титога ўхшашини чин кўнгилдан хоҳлаган. Балки, Дидье ўзини сиёсатда ҳам синаб кўрар. Жорж Вея каби мамлакат президентига айланса ҳам, ажаб эмас.
                                                                                               Фахриддин Рўзиев тайёрлади
                                                                                                манба:penalti.uz     

"Chelsi", "Chelsi" Eden Azar

11.07.2019, 16:07 184 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш