"Атлетико" Блиндга қизиқиш билдирмоқда

Mundo Deportivo нашрининг хабарига кўра, "Аякс" ҳимоячиси "Атлетико"нинг қизиқиш доирасига тушиб қолди.
 
Мадрид клуби шу йилнинг ёзида ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш ниятида ва Голландия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзолашни хоҳлаябди.
Матрасчилар "Манчестер Сити" ҳимоячиси Николас Отамендини ҳам кузатмоқдалар.
Маълумот ўрнида, ўтган ёзда Блинд "Манчестер Юнайтед"дан 16 млн евро эвазига "Аякс"га кўчиб ўтган эди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда 29 ёшли футболчи "Аякс" сафида 57 та учрашувда, 6 та гол урган ва 5 та голлик узатма берган.
Манба: Mundo Deportivo

11.07.2019, 06:51 60 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш