Расман! "Атлетико" Моратани тўлиқ сотиб олди

“Челси” ва “Атлетико” жамоалари ҳужумчи Альваро Мората трансфери борасида келишувга эришдилар.


26 ёшли футболчи қишки трансфер мавсумида бир ярим йиллик ижара асосида мадридликлар сафига келиб қўшилган эди.

Клублар ўртасидаги келишувга кўра, “Атлетико” Моратани кейинги ёзда, ижара муддати тугаши арафасида сотиб олади.

Аввалроқ агар “Атлетико” Моратани 50 млн фунтга сотиб олмаса, “Челси” футболчини ортга қайтариши мумкинлиги хабар қилинган эди.

Испаниялик футболчи 2017 йилнинг ёзида “Реал”дан 70 млн фунт эвазига “Челси”га ўтганди.

06.07.2019, 17:28 37 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш